
Телбадек ҳижронга бўлганман тутқун,
Наҳотки фариштам бир бора бу кун,
Мендай ошиғингни соғинмай қўйдинг?
Эсладим кўзингни, жилмайиб, кулиб,
Гоҳида бақирдим ғазабга тўлиб,
Шунчаки, Фариштам қўнғироқ қилиб,
Мендай ошиғингни эсламай қўйдинг.
Изладим изларинг топмам негадир,
Яшайман кўникиб, қиламан сабр,
Барига кўз юмдим майлида тақдр,
Мендай ошиғингни изламай қўйдинг.
Кутдим келарми деб, аммо йўқ дарак,
Йўл олис боролмам, талпинар юрак,
Баҳона жуда кўп минг-битта эртак,
Мендай ошиғингни йўқламай қўйдинг.
@.@.@...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1