Предыдущая публикация
✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

24 апр 2023

​(Жуда чиройли хикоя!

)
Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди. Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун ахволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хохларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда махзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл дахшат билан бақирди:- Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку!Эри унга ёрдам беришини айтди. Хар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди. Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча ахволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача харакат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига:- Энди ишга ўзинг бориб қайтасан,- деди.Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи хам астойдил хохлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади. Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, хеч муаммо йўқ эди. Бир куни автобусга чиқаётганида хайдовчи:- Сизга хавасим келади, хонимафанди,- деди.Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, хайдовчи:- Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга мухаббат тўла нигохлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан хавода бўсалар юбориб, адоқсиз севги билан қўлларини силкиб қолади,- деди. Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чехраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди...
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси.

​(Жуда чиройли хикоя!) - 971353486735

Комментарии 7

Gulnoz Qodirova
😍
24 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Висола Муборакова
    Висола Муборакова
    Ассалому алекум варахматуллоху баракатух хаммамизга хам Шунака гузал мухаббатни берсин
    24 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Билол BILOL
    Билол BILOL
    Шу хикояни 99 марта окидим тогриси.Адмен эски хикояни кайтадан чикармаса
    24 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Тахир Назимов
    Тахир Назимов
    Асалом Алейкум.Энди сизнинг айтишин гизча у айолнинг эри оламдан отган айтмокчисиз.Энди буерда мен нима йозий🙏☝
    24 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    . . . . . . . .
    . . . . . . . .
    Gozal muxabbat tarixi lekin bolgan voqelika oxshamas xikoya
    25 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Хаитгул Наркузиева
    Хаитгул Наркузиева
    ❤️
    25 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Mavjuda Ahmed
    Vaybe Gùzel hikayemis
    25 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

    ✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

    ЛентаТемы 19 538Фото 19 772Видео 484Участники 47 205
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 19 538
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться