Предыдущая публикация
✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

18 мар 2022

​​✍ЭҲ, АФСУС...

(ибрат учун вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Бир куни холамни кургани борганимда, куни кеча гувох булган бир вокейликни гапириб берди.
Икки ўғилчам билан меҳмондан қайтаётгандик. Жума куни.. Ёмғир тўхтамасдан ёғарди. Таксининг орқа ўриндиғида, деразасидан ташқарига назар ташлаб кетар эканман ўз ҳаёлларим билан банд эдим.
- Йўли бўлса шу йигитни ҳам олайлик,- деди ҳайдовчи амаки.
Олди ўриндиқ бўш бўлгани учун қаршилик қилмадим.
- Ассалому алайкум, Новза масжидигача олиб кетолмайсизми?
- Майли, қанча берасиз?
- Уч минг.
- Яна қўшинг.
- Олиб кетақолинг, ёмон нарх этмадимку...
Йигит орқа ўриндиққа бир нигоҳ ташладида яна ҳайдовчига қаради.
- Йўқ бўлмайди.
- Узр унда...
Эшикни ёпиб, бошқа машина тўхтатиш учун нарироқ кетди. Соатга қарасам Жума намозига 15 дақиқа бор. Шошаётгани кўриниб турарди.
- Одамларгаям ҳайронсан,- деди ҳайдовчи,- йўл камида беш минглик. Атайлаб нархини тушириб айтишадия..
Индамай қўя қолдим. Ичимда эса ҳозир кузатган манзарани таҳлил қилиб кетардим. Балки йигитнинг пули оздир деб ўйладим ичимда. Мени кўриб эса уялди шекилли бу ҳақида айтишга. Балки айтганда ҳайдовчи кўнармиди. Таксичини ҳам тушунишни истардим. Тирикчилик... машинани арендага олган бўлиши ҳам мумкин. Бундайларда ҳар бир сўм саноқли. Лекин барибир йигитни олса бўларди. Менинг уйимдан икки чақирим нарида жойлашган у айтган масжид. Ўйлаб кўрса йўли эдику. Майли кам бўлса ҳам, ҳар нима эдида ўша уч минг ҳам. Савоб олармиди...
Ҳайдовчи фикрларимни тинглаётгандек яна тилга кирди:
- Йўлим бўлса ҳам олмадим атайин. Одамни ерга уриб ташлашади кам пул бериб...
Яна индамадим. Ҳайдовчи менинг жимлигимдан асабийлашгандек эди. У ўзини оқлашга уринган одамга ўхшарди,кимдир унинг бу ишини маъқулласаю кўнгли ҳотиржам бўлса. Менимча ичида виждони тинчлик бермаяпти. Яна Худо билади.
Манзилга етиб борганимизда келишилган пулни бериб, машинадан тушдик.Кичкинамни бир қўлимга олиб, каттасини қўлидан етаклаб уйим сари юрдим. Қўлимдаги ўғлим тик турмагани учун ўгирилишга мажбур бўлдим. Сал нарироқда, йўл четида бояги ҳайдовчи амакининг ГАИ ходими билан баҳслашаётганига кўзим тушди.
Ё, тавба! Арзимаган пулга талашиб, савобдан қочгани учун бир зумда жавоб ҳам келибдида...
Эҳ, афсус...
Крик Души_Шухрат

​​✍ЭҲ, АФСУС... - 950273703055

Комментарии 4

Бахор Бахор
Бахор Бахор
🎁
18 мар 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Otam davlatim Onam jannatim
    Otam davlatim Onam jannatim
    ❤️
    18 мар 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Шойира Хикматова
    Шойира Хикматова
    😳
    19 мар 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Shamsiya Qamariya
    Shamsiya Qamariya
    💋
    19 мар 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

    ✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝

    ЛентаТемы 19 538Фото 19 772Видео 484Участники 47 201
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 19 538
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться