Предыдущая публикация
♥ Ўқинг фақат йиғламанг ♥

♥ Ўқинг фақат йиғламанг ♥

29 янв 2019

Болалигимда бувим дуо қилганида доим битта гап кўп қайтарарди: «Илоҳим, ортимда қолинглар!

» Ўшанда бу сўзларнинг мағзини чақолмасдим. Аммо катта бўлганим сари битта даҳшатли ҳақиқатни англаб етдим. Фарзандлар биттагина бўлган отаси, биттагина бўлган онаси омонатини топширса кўника олар экану, аммо ота ёки она битта боласи вафот этсаю яна тўққизта боласи бўлсада кўника олмас экан. Шунинг учун ҳам ўнта бўлса ўрни бошқа деб бежиз айтишмаган. Улар ота омонат, она омонат деган ибораларни кўп такрорлашадию, аммо фарзанд омонат деган гапни ҳеч қачон тан олишмайди. Чунки ҳеч қайси ота-она фарзанд доғини кўришни истамайди.
Швециянинг Стокгольм шаҳрида истиқомат қилувчи Дидиер Буркхолтер ҳам айнан шундай оталардан эди. Унинг ҳам фарзандидан орзулари, умидлари катта эди. Келажагининг ғамини ер, бахти саодатини кўришдан умидвор эди. Аммо… Ўпкасини қўлтиқлаб келаётган шашқалоқ битта ҳайдовчи унинг нафақат қизини, қизига қўшиб ўзининг ҳам дунёсини остинустун қилди. Фарзандидан айрилган битта у эканми деяпсизми? Йўқ, бу шўрлик, бу бояқиш, бу бахти қаро ота яккаю ёлғиз қизини икки марта тупроққа қўйди. Тез орада диплом оламан деб турган, илмий иш устида ишлаб юрган ёшгина билимдон қизни автофалокатдан сўнг касалхонадан мозорга олиб кетилди. Қизини тупроққа қўйган отага қизидан хотиралари, буюмлари ёдгор бўлиб қолди. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Шўрлик отанинг бошига кетма-кет кўргуликлар ёғила бошлади. Руҳий тушкунликка тушиб қолди. Томоғидан овқат ўтмас, қўли ишга бормас, кечалари ухлай олмас, ухлай олса, йиғлаб уйғонар ва қизининг хонасига кириб суратига тикилиб тонг оттирарди. Бир ой деганда хотинига ёрилди. Унинг кечалари йиғлаб уйғонишининг сабаби — қизи экан. Марҳума отасининг тушларига кириб, қўлларини чўзганча чинқираб йиғлар, мени қутқаринг ота, дея уввос солиб, нола қиларкан. Шундоғам бир сиқим бўлиб қолган она эридан ҳавотир олиб, дарҳол руҳшуносга олиб борди. Бироқ бир ойдан бери ҳар куни бир хил туш кўришининг сабабини руҳшунослар ҳам тополмади. Асабларини даволай олишмади. Фақат биттасигина ақлли фикр айтди: «Қизингизни зиёрат қилинг. Илтимос қилинг, руҳи сизни тинч қўйсин!». Ҳар тунги тушлардан, йиғилардан, азоблардан эзилиб кетган ота шундай қилди. Қизининг қабрини зиёрат этди. Шифокор айтганидек, қабр олдида тинч қўйишини сўраб илтимос қилди. Туриб кетаётганида эса… У зудлик билан қабристон қоровулини чақирди. Янги қабр бироз чўккандек эди.
Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун… у ёғини ёзишга қалам ожизлик қилади. Ҳатто ҳайвонлар ҳам ҳеч қачон бу қадар тубан шаҳвоний нафсга қул бўлмаса керак… Марҳумани қайта ювиб тупроққа қўйишди. Бахти қаро отани қизининг руҳи тинч қўйди. Дарвоқе, гўрковни эса қамоқхонада бир нечта маҳбуслар дўппослаб ўлдиришди.

Болалигимда бувим дуо қилганида доим битта гап кўп қайтарарди: «Илоҳим, ортимда қолинглар!» Ўшанда бу сўзларнинг мағзини чақолмасдим. - 878466000240

Комментарии 2

ŞİRİN 💥💥 ZAHAROVA 💥💥
ŞİRİN 💥💥 ZAHAROVA 💥💥
:-O :-O :-O (md) (md) 🙊🙈🙉 вай Худобехабар мараз..
29 янв 2019
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Mahliyo Mahliyo
    Mahliyo Mahliyo
    Har bir bandaga insof bersin
    30 янв 2019
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ♥ Ўқинг фақат йиғламанг ♥

    ♥ Ўқинг фақат йиғламанг ♥

    ЛентаТемы 72 650Фото 91 952Видео 327Участники 122 857
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 72 650
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться