
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “... Кейин жаҳаннам устига кўприк тортилади. Уни биринчи кесиб ўтадиган мен билан умматим бўлади. Ўша куни фақат пайғамбарлар гапиради. Ўша куни пайғамбарлар дуоси: “Эй Аллоҳ, саломат қил. Эй Аллоҳ, саломат қил!” (дейиш) бўлади. Жаҳаннамда янтоқ тиканига ўхшаш чангаклар бор. Янтоқни кўрганмисиз?”дедилар. (Одамлар) “Ҳа, эй Расулуллоҳ”, дейишди.
У зот: “(Ўша чангаклар) янтоқ тиканига ўхшайди. Бироқ унинг нақадар катталигини фақат Аллоҳ билади. (Ҳалиги чангаклар) амаллари, гуноҳлари сабаб одамларни ушлаб, илиб қолади. Улар ичида амали туфайли қолиб ҳалок бўладиган ёки амалига боғлаб қўйиладигани бор. Улар ичида йиқитиладигани (– мағлуб бўладигани) ёки мукофотланадигани ёки шунга ўхшаши бор...” дедилар .
(Бухорий, Муслим ривояти).
.
Одамлар сирот кўпригидан ўтаётганида пайғамбарлар ўз уммати ҳақига саломатлик тилашади, “Умматимга дўзахдан омонлик бер!” деб дуо қилиб туришади.
Бошқа ривоятда айтилишича, сирот кўприги оёқлар сирпанадиган жойдир. Унда темир чангаклар бўлади. Мўмин банда сиротдан кўз очиб юмгунча, чақмоқдек, шамолдек, қушдек, чопқир отлардек ёки туялардек ўтиб кетади. Нажот топувчи мусулмон тирналган, тўпланиб қолган кимса жаҳаннам оловига қулаган бўлади.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: “Кўприк қилдан ҳам ингичка, қиличдан ҳам ўткирдир” (Муслим ривояти).
Одамлар қиёмат куни уч тоифага бўлинади. Биринчи гуруҳга ҳеч нима бўлмайди (Улар сирот кўпригидан омон-эсон ўтиб олишади). Иккинчи тоифа тирналиб, қийналиб, судралиб бўлсаям ўтиб олади. Учинчи тоифа дўзахга қулайди ...
(Бадриддин Айний, “Умдатул қорий”).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев