Предыдущая публикация
ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)Крик души

ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)

15 марпредложил 
Крик души

ОНА ҚАДРИ.....

💦
(ибратли ҳикоя)
Бисмиллаҳир Роҳманнир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломат юрибсизми...
Мени унитиб юбормадингизмии...
-- Она мен ишлаяпман.... ҳадеб ҳар хил хайрли тонг, хайрли кун деган гапларни юбораверманг.
Ўғил ўзига янги телефон олганидан сўнг, эски телефонини онасига берганди. Шундан бери телеграммдан ҳар хил хабар ва видеолар жўнатарди.
-- Она.... хабарни бирор бир воқеа бўлса жўнатинг..... қолган пайт индаманг, бу ғашимга тегяпти.
Она ўғли ёзган сўзларни ўқидию.... кейин тайёрлаб қўйган «бугун баҳор келди» деган видеосини жўнатмади. Бу воқеадан сўнг орадан тўрт кун вақт ўтди. Она жим... ўғил енгил тортди. Ичида.... бўларкану, деб ҳам қўйди.
Олтинчи куни йигит дўстлари билан кечга йиғилганида, ўртоқларидан бири мириқиб кулиб гапира бошлади;
-- Онам ёзда ёпган бодрингларини расмга олиб кет.... ошга қўшиб ейсизлар деб хабар жўнатибдилар деди.
Яна бири эса ;
-- Онамни курк товуғи босган тухумларидан жўжачалар очиб чиқибди, боягина расмга олиб жўнатибдилар. Кўрсанг жудаям чиройли деди.
Бизнинг ҳикоямиз қаҳрамони бўлган йигитнинг бўғзига бир нарса тиқилгандек бўлди. Чунки унинг онасидан мана олти кундан бери хабар йўқ эди. Йигит ўзи телеграммдан онасига хабар ёза бошлади. Аммо орадан бир соат ўтди ҳамки, онасидан хабар йўқ эди. У тоқатсизлана бошлади.
Бундан беш йил аввал ҳавоси тоза деб, ота онаси қишлоққа кўчиб кетишган эди. Улар иккаласи қолган умрини кенг ҳовлида энди роҳат кўриб яшаймиз дейишганида.... Отаси оламдан ўтиб қолди. Онаси эса у ҳовлидан кетгиси келмас....«болам бу ҳовлида отанг раҳматлини эслайман» дерди доим.
Шу пайт ўғил онасидан хавотир олиб, дўстларининг ҳай ҳайлашига ҳам қарамасдан худди бир нарсасини йўқотиб қўйгандек йўлга тушди. Йўлга чиққан маҳал соат кечки пайт 22:00 эди. Қишлоққа онасини уйига етиб борганида, вақт кечки соат 23:00 бўлганди. Йигит онасининг уйига келганида дарвоза ичкаридан илдирилган экан. Ҳовли қоп қоронғу эди. Юраги сиқилган ўғил онасига бирор нима бўлди дея хавотир олди. Ҳовли деворидан ошиб ўтиб уй ичкарисига кирди. Онаси диванда жим ётарди. Юраги така пука бўлган ўғил югуриб бориб онасини қучоқлаб олди. Уйқудаги онахон эса бу ҳолатдан чўчиб уйғониб кетди.
-- Тинчликми болам.... ярим кечаси бу ерда нима қиляпсан?- ҳайрон бўлиб сўради она.
-- Онажон.... нега ёзмаяпсиз, қўнғироқ қилсам телефонингиз ҳам ўчган? - деди ўғил.
-- Ахир ўзинг муҳим воқеа бўлса ёзинг дегансан.... уни устига телефонни қуввати ҳам тугаб ўчибди зарядга қўйдим. -деди онаси.
Она бола иккови анчагача гаплашиб ўтиришди. Ўғил дам олиш кунлари қишлоқда онаси билан қолди. Ғичирлаб қолган эшикларни тузатди. Онаси тандирда ёпган сомсалардан еб олди.
Дам олиш кунилари ўтгач, ўғил ишга чиқиш учун қайтишга чоғланди. Бир пайт стол устидаги блокнотчага кўзи тушди.
«Бугун пайшанба .... ўғлим фақат муҳим хабарлар бўлса жўнатинг деб айтди. Менинг ҳаётимда қанақа муҳим хабар бўларди. Қўшнимизнинг келини эгизак туққани... Гўзал холаси пирог пишириб келгани муҳим хабар эмаску. Бугун жума... доимгидан кечроқ уйғондим. Қон босимим ошганмикин.... Ўғлимни ҳам овозини эшитмаганимга ҳам мана уч кун ошди. » деган ёзувлар ёзилган эди.
Эски телефони унчалик зарядни ушламай қолганди. Шу сабаб онасига янги телефон олиб берди.
-- Онажонн.... бундан кейин ҳамма нарса ҳақида ёзинг... қўшнини сигири туққани, кечда нима овқат еганингиз...
Ўғил йўлга тушиши билан телефонига онасидан хабар келди.
«Борганингдан ёзиб қўй болам... хавотир оламан.»
Ўғил ҳам тезгина жавоб ёзди;
-- Хўп бўлади Онажон... боришим билан қўнғироқ қиламан. - деб.
Бу қисқа қиссадан ҳисса шуки... Ота -она бу дунёда ғанимат эканлигини тушуниб етиш ва қадрлаш демакдир. Буни менга ўхшаган Ота-онасини йўқотганлар кеч бўлса ҳам тушунамиз. Ота-онаси ҳаётлар... уларни борида қадрига етинг.
Ҳикоям сизга ёққан бўлса сиздан битта 👍 ва коментда фикрингизни кутиб қоламан. Ўзингизни эҳтиёт қилинг азизларим.
#Крикдуши //Шухрат

ОНА   ҚАДРИ..... - 5354804229407

Комментарии 6

Zumrat Ergeshova
15 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Крик души
    Крик души
    ответил Zumrat
    15 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Aъзам Карши
    Aъзам Карши
    15 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Aъзам Карши
    Aъзам Карши
    15 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Крик души
    Крик души
    ответил Aъзам
    15 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Hasan Turaev
    Hasan Turaev
    👍
    16 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)

    ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)

    ЛентаТемы 24 718Фото 33 721Видео 742Участники 122 022
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 24 718
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться