Предыдущая публикация
ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР

ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР

9 июл 2021

САДОҚАТ

Шарқ халқларида аёллар ниҳоятда юқори даражада қадрга эга бўлганлар. Улар ўзларининг умр йўлдошларига ҳаётларининг охирига қадар
садоқатда бўлганлар. Бу нарса, алҳамду лиллоҳки, бугунги кундан ҳам орамизда садоқат тимсоллари топилади.
Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг таъзиясига бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши
ҳам ҳаёт экан. Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам кўзларидан ёш тинмас эди.
Одатимизга кўра одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини
кўтаргулик сўзларни айтдим. Шунда отахон қўлимдан ушлаб:
- Сиз мени кампиридан айрилиб бева қолганига йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Менинг йиғлашимга бошқа сабаб бор, - деб йиғисининг сабабини айта бошлади:
“Менинг оёғимда бодим бор. Ҳаво айниса, ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар эдим. Кампиримнинг ҳам дарди бор – қон босими юқори. Босими кўтарилганда боши қаттиқ оғрийди. Дори-дармонлар ҳам қилдик. Лекин ёш ўтган сари дорилар ҳам унчалик кор
қилмай қўяр экан. Кеча оқшомга борганда бош оғриғи кучайиб қолди.
Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни бошлади.
Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай қолади. Кечаси билан безовта бўла бошладим.
Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб оёғимни уқалай бошлади. Мен унга:
- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг хаста бўлсанг.
Бир оз дам ол. Босимингга зарар қилмасин, - десам, у:
- Майли, қўяверинг. Бошим анча тузук. Анча яхши бўлиб қолдим, - деб оёғимни ушлай бошлади.
Бир қанча муддатдан сўнг жим бўлиб қолди.
Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди-да,деган хаёлда:
- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни ол, - десам индамади.
Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин елкасидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир
маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам оёғимни ушлаган кўйи узилиб бўлган экан.
Ҳа, домла. Ўзи касалигига қарамай, охирги нафасигача менинг хизматимни қилганига
йиғлаяпман”...

САДОҚАТ  - 924135741903

Комментарии 1

Акмалжон Холматов
Акмалжон Холматов
Жаннати аёлларимиз куп булишсин
14 июл 2021
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР

    ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР

    ЛентаТемы 11 099Фото 8 872Видео 115Участники 28 516
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 11 099
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться