Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

вчера 23:10
♦️Хадислар Китоби♦️

♦️Хадислар Китоби♦️

АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТГАНЛАРНИ ФАРИШТАЛАР ДУО ЭТАДИ....

------------
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда:
“Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари борки, улар кўчаларни кезиб зикр этаётганларни излайди. Аллоҳни зикр этаётган жамоатни учратганда бир-бирларига:
“Бу ёққа келинглар, излаганларимиз бу ерда экан”, дея овоз берадилар ва зокирларни кўкка қадар қанотлари остига олади. Кўк юзига чиққанларида Аллоҳ таоло – ҳар нарсани билгани ҳолда – улардан:
– Қулларим нима деяпти? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Сени тасбиҳ ва такбир этаётир. Сенга ҳамд айтиб, таъзим бажо этмоқда, – дейди.
Аллоҳ таоло:
– Улар мени кўрдиларми? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Йўқ, Сени кўрмадилар, – дея жавоб беради.
Аллоҳ таоло:
– Мени кўрганларида нима қилган бўлар эди? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Агар Сени кўрганларида янада кўп ибодат этар, янада кўп таъзим этар ва янада кўп тасбиҳ этардилар, – дейди.
Буюк Роббимиз улардан:
– Қулларим нима истаётир? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Сендан жаннат истаётир? – деб жавоб беради.
Аллоҳ таоло:
– Улар жаннатни кўрдиларми? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Йўқ, улар жаннатни кўрмадилар, – деб жавоб беради.
Аллоҳ таоло:
– Агар жаннатни кўрсалар нима қилган бўлар эди? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Агар у ерни кўрсалар жаннатга бўлган иштиёқи янада кучаяр, у ерни истаб ҳеч тоқати қолмас, ибодатларини янада кучайтирар эди, – дейди.
Аллоҳ таоло:
– Нимадан қўрқиб менга сиғинаётирлар? – деди.
Фаришталар:
– Жаҳаннамдан Сенга сиғинаётир, – дея жавоб беради.
Аллоҳ таоло:
– Улар жаҳаннамни кўрдиларми? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Йўқ, кўрмадилар, – деб жавоб беради.
Аллоҳ фаришталардан:
– Улар жаҳаннамни кўрганларида нима қилган бўлар эди? – деб сўрайди.
Фаришталар:
– Агар жаҳаннамни кўрганларида янада қаттиқ қўрқиб, ундан Сенга шиддатла қочар эди, – дея жавоб беради.
Бу жавобни эшитган Аллоҳ таоло:
– Шоҳид бўлингки, уларни афу этдим, – дейди.
Шунда фаришталардан бири:
– Уларнинг орасида бир киши борки, у аслида улардан эмас, бир ғаразли нияти учун уларнинг орасига суқилиб олган, – дейди.
Аллоҳ таоло у фариштага:
– Улар шундай бир жамоатки, уларнинг дўстлари ўзларига хиёнат этмас, – дейди”
(Бухорий, Муслим ривояти).

АЛЛОҲНИ ЗИКР  ЭТГАНЛАРНИ ФАРИШТАЛАР ДУО ЭТАДИ.... - 961790236413
АЛЛОҲНИ ЗИКР  ЭТГАНЛАРНИ ФАРИШТАЛАР ДУО ЭТАДИ.... - 961790236413
0 комментариев
10 раз поделились
43 класса

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 698Фото 1 514Видео 853Музыка 20Участники 9 785
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 698
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться