Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

вчера 15:12
♦️Хадислар Китоби♦️

♦️Хадислар Китоби♦️

🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸

#Ҳадис_587
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзиси:
«Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим», деди.
(Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган).
Шарҳ:
«Арж» Мадинаи мунавварадан бир неча кунлик йўл узоқлигидаги бир қишлоқнинг номи.
Ушбу ривоятдан рўзадор инсон устидан сув қўйиб чўмилса бўлади, деган ҳукм чиқади. Агар ўша ғуслнинг сабаби чанқоқлик ёки иссиқ бўлса ҳам.
Уламоларимиз кўп сувга кўмилиб чўмилишга рухсат йўқ, дейдилар. Чунки у ҳолда баъзан ичга сув кириб кетиши эҳтимоли бор.
Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар:
1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш.
2. Сурма қўйиш.
3. Заифлаштирмаса, қон олдириш.
4. Эрталаб мисвок қилиш.
5. Оғиз ва бурунни чаймоқ.
6. Ғусл қилиш.
7. Салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.
Ҳадис ва Ҳаёт 9
🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸
​​#Ҳикмат
Ҳасан ал-Басрий айтдилар:
«Кунларнинг бирида бир обид йигит билан Басра тор кўчаларидаги бозорда, оломон орасида айланиб юриб бир табибни учратдик. Табиб курси устида ўтирар, ҳузурида эркаклар, аёллар, ёш болалар туришар эди. Уларнинг қўлларида шиша идиш бўлиб, ичида сув бор эди. Ҳар бир киши касалига қандай шифо топишни сўраяпти. Шунда ҳалиги йигит табибга яқин бориб: «Эй табиб! Сизда гуноҳларни ювиб, қалб касалига шифо берувчи дори борми?» деди. Табиб эса шундай деди: «Бор, бунинг учун қуйидаги ўнта нарсани олгин:
1. Тавозеъ ва камбағаллик дарахтининг илдизини олгин.
2. Уни тавба ўсимлигига аралаштиргин.
3. Ризо ҳовончасига солгин.
4. Қаноат рандасида майдалагин.
5. Тақво қозонига ташлагин.
6. Ҳаё сувини қуйгин.
7. Муҳаббат олови ила қайнатгин.
8. Шукр қадаҳига қуйгин.
9. Умид совутгичи ила совутгин.
10. Ҳамд қошиғи ила ичгин.
Албатта ана шуларга амал қилсанг, ҳар касалликка ва дунё-охиратдаги
балоларга фойда беради.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Аллох Таоло айтади
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ.
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”.
(Наҳл сураси, 90-оят).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Ҳамиша Аллоҳ таолонинг зикри билан банд бўлинг. Шунда фаришталар сизни ўраб оладилар.
إِنَّ لِلَّهِ مَلاَئِكَةً يَطُوفُونَ فِي الطُّرُقِ يَلْتَمِسُونَ أَهْلَ الذِّكْرِ، فَإِذَا وَجَدُوا قَوْمًا يَذْكُرُونَ اللَّهَ تَنَادَوْا: هَلُمُّوا إِلَى حَاجَتِكُمْ قَالَ: فَيَحُفُّونَهُمْ بِأَجْنِحَتِهِمْ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб зикр қилувчилар (аҳли зикр)ни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар “ўзингиз истаган нарсага келинглар” деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб, дунё осмони баробар бўлиб турадилар»
Имом Термизий ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
⚜️ Аллоҳ уни яхши кўради.
⚜️ Бадани соғлом бўлади.
⚜️ Фаришталар қўриқлайди.
⚜️ Ҳовлисига барака ёғилади.
⚜️ Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
⚜️ Қалбини "мулойим" қилиб қўяди.
⚜️ Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
⚜️ Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
⚜️ Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Бемор кўргани боришнинг фазилати.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурун касални кўрса, унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”.
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, агар бемор учун ноқулай бўлмаса, кечқурунлари ҳам уларни кўриш учун бориш мумкиндир. Беморларни зиёрат қилиш биринчи навбатда яқин қариндошлардан бошланади. Бу ўз навбатида динимизда буюрилган қариндошлар орасидаги силаи раҳмнинг мустаҳкамлигини таъминлайди.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸 - 961784755965
🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸 - 961784755965
0 комментариев
9 раз поделились
21 класс

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 697Фото 1 514Видео 853Музыка 20Участники 9 785
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 697
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться