
ШУБҲАСИЗ, РОББИНГИЗ ЎТА МАҒФИРАТЛИ ВА КЕЧИРИМЛИ ЗОТДИР
.
"Бас, дедим: "Раббингиздан мағфират сўранг! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни, истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдиради, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад беради ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилади ва сизларга анҳорлар (ато) қилади"
(Нуҳ сураси, 10-12-оятлар.
.
Истиғфорни кўпайтиринг, шунда кенг, хотиржам ҳаёт, ҳалол ризқ, солиҳ фарзандлар ва мўл-кўл баракот соҳибига айланасиз. Аллоҳ таоло айтади: "(Аллоҳ буюради), Раббингиздан кечирим сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилади ва ҳар бир фазлли (карамли, сахий) кишига Ўз фазлини ато этади. Агар юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга Улуғ кун (қиёмат) азоби (етиши)дан қўрқаман"
(Ҳуд сураси 3-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".
Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".
•┈•┈•┈•┈•❁❁•┈•┈•┈•┈•
Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.
Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.
Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.
Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.
Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!
Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.
Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.
Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.
Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.
Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.
Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.
Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:
Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.
Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.
Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.
Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев