
Ўқиб фойда олинг!
⚜Аллоҳга ширк келтирма.
⚜Намозни баркамол адо эт.
⚜Яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар.
⚜Ўзингга етган (балолар)га сабр қил.
⚜Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин.
⚜Ерда керилиб юрмагин.(Юрганингда) ўртаҳол юргин.
⚜Овозингни паст қилгин.
⚜Улуғ ва қудратли Яратувчи – Аллоҳни тани.
⚜Кимга панд-насиҳат қилсанг, аввало унга ўзинг амал қил.
⚜Сўзни ўз қадринга лойиқ гапир.
⚜Одамларнинг қадрини бил.
⚜Ҳамманинг ҳақ-ҳуқуқни англа.
⚜Дўстни қийин кунда сина.
⚜Дўстни фойда ва зиёнда имтиҳон қил.
⚜Аблаҳ ва нодон одамлардан қоч.
⚜Доно ва зийрак дўстни танла.
⚜Яхши ишга қаттиқ кириш.
⚜Аёлга қаттиқ ишонма.
⚜Софдил ва доно кишилар билан маслаҳат қил.
⚜Сўзни исботи билан гапир.
⚜Ёшликни ғанимат бил.
⚜Ёшликда икки дунё ишларини қилиб қол.
⚜Ота-онани ғанимат бил.
⚜Устозни отангдек азиз деб, бил.
⚜Харжни киримга қараб қил.
⚜Ҳамма ишда ўртача йўл тут.
⚜Бировнинг уйига кирганда, кўз ва тилингга эҳтиёт бўл.
⚜Либосингни ва баданингни тоза тут.
⚜Жамоат билан ҳамдард бўл.
⚜Фарзандингга илму адаб ўргат.
⚜Тунда турсанг, оҳиста мулойим гапир, кундузи ён атрофингга эҳтиёт бўлиб сўзла.
⚜Оз ейиш ва оз гапиришни одат қил.
⚜Ўзингга ёқмаган нарсани бировга раво кўрма.
⚜Ишни аввал ўйлаб, чора-ю тадбир билан қил.
⚜Ўқимай устозлик қилма.
⚜Хотин ва болага сир айтма.
⚜Одамларни яхшилигидан тама қилма.
⚜Пасткашдан вафо кутма.
⚜Барча ишда андишасиз бўлма.
⚜Бугунги ишни эртага қолдирма.
⚜Ўзингдан каттага ҳазил қилма.
⚜Ўзингдан каттага сўзни чўзма.
⚜Омий одамларга ёмон кўринмасликка урин.
⚜Ҳожатманд кишини ноумид қайтарма.
⚜Ўтган жанжални эслама.
⚜Одамлар яхшилигини ўз яхшилигинг билан аралаштирма.
⚜Бойлигинг миқдорини дўсту душманга билдирма.
⚜Қариндошни қариндошдан айирма.
⚜Яхши одамни ғийбат билан тилга қилма.
⚜Фақат ўзингни ўйлама.
⚜Жиддий сўзни ҳазилга аралаштириб гапирма.
⚜Бировни ҳеч ким олдида ҳижолат қилма.
⚜Ўзингни ва яқинларингни одамлар олдида мақтама.
⚜Хотинлардек ясанма.
⚜Болаларинг нима деса, ўшани қилаверма.
⚜Қошу кўзинг билан имлаб, чақимчилик қилма.
⚜Айтган сўзингни яна такрорлама.
⚜Бировни бемаъни кулдиришдан тийил.
⚜Тилингни асра.
⚜Иғвогар билан суҳбатдош бўлма.
⚜Ўлганларни ёмонлик билан эсламаки, бунинг фойдаси йўқ.
⚜Улуғлар синовини яхшилик билан эсла ва гумон қилувчи бўлма.
⚜Ўз нонингни ўзгалар дастурхонида ема.
⚜Мол-дунё топаман деб, ўзингни қийноққа солма.
⚜Ишда шошқалоқликка йўл қўйма.
⚜Ғазабинг келганда, сўзни ўйлаб ва танлаб гапир.
⚜Қуёш чиққанча ухлама.
⚜Катталардан олдинда юрма.
⚜Одамлар сўзлашаётганларида гапларига қўшилма.
⚜Меҳмон ҳузурида бировга ғазабингни сочма.
⚜Меҳмонга иш буюрма.
⚜Девона маст билан сўзлашма.
⚜Маҳалла бошида бекорчи ва бебошлар билан ўтирма.
⚜Фойда-ю зиёнингга ўзингни уриб, обрўйингни тўкма.
⚜Манман ва такаббур бўлма.
⚜Ўзингни ўта хор қилмасликка интил.
⚜Хокисор ва камтарин бўл.
✅ Билингки ҳар инсонни гўзал қиладиган нарса одобдир. Юқоридаги насиҳатларга амал қилиб ҳар бир ҳаракатингизни одобига диққат қилинг. Инсонлар сиз билан бир марта ўтириб суҳбат қилса яхши кўриб қолади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев