Бир кун бир Доно
инсондан сўрашибди:
"Севги ва меҳру муҳаббат ҳақида
фақатгина тилда
гапирадиганлар ва
севгини ва меҳру муҳаббат дилида, қалбида
яшайдиган инсонлар
орасида қандай фарқ
бор?" деб Дарвиш бир
оз ўйланибди сўнгра "
Қаранглар кўрсатай"
дебди. Олдин севги ва меҳру муҳаббатни
тилидан кўнглига
тушира олмаган
инсонларни чақириб
уларга бир дастурҳон
тайёрлабди.Ҳаммаси
жой жойига
ўтиргач,косалар ичида
иссиқ шўрвалар
узатилипти,кетидан
дарвиш қошиқлари деб
аталадиган 1 метр
узунликдаки қошиқлар
берилипти ҳамма
келган меҳмонларга.
Дарвиш меҳмонларга
"қошиқларни фақатгина
уч қисимларидан ушлаб
ейсизлар " деб шарт
қўйипти."Майли"
дейишипти меҳмонлар
ва шўрваларини ичишга
бошлашибди, лекин уни
қарангки қошиқлар узун
бўлгани учун овқатларини тўкмасдан,
атрофга сочмасдан
оғизларига олиб
бориша олишмабди
. Аҳири
қарашса қўлларидан
ҳеч нарса
келмагач, дастурҳондан қорнилари оч туриб
кетишибди. Сўнгра
Дарвиш: "Энди севги ва меҳру муҳаббатни
чинакам
биладиганларни
чақирайлик" дебди
Юзлари ойдин,кўзлари
севги тўла инсонлар дастурхон атрофига
келиб ўтирибдилар. Дарвиш
"Марҳамат"
деганида,меҳмонларнинг ҳар бири узун бўйли
қошиғини шўрвасига
ботириб,қаршисида
ўтирган ака-укаси, опа
синглисига узатиб шу
тарзда овқатларини ейишибди. Шундай
қилиб ҳар бири
қаршисидакисини
тўйғазибди, ва "Шукур"
қилип кетишибди
дастурҳон бошидан.
"Мана " дебди Дарвиш:
"Кимки ҳаёт
дастурҳонида ёлғиз
ўзини кўрса ва ёлғиз ўзи тўйишни
ўйласа, у оч қолади
албат." "Ва ким яқинини
ўйлаб, уни тўйғазса, у
ҳам яқини тарафидан
тўйғазилади вақти келиб
шубҳасиз" "Шуни ҳам
унутмангки: Ҳаёт
бозорида олган
эмас,берган ғалаба қозонади
ҳар доим " . .
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇👇👇👇👇👇👇👇 https://ok.ru/group/58515625803956 Биз билан бирга бўлинг!
©️"𝐌𝐀𝐑𝐈𝐅𝐀𝐓- 𝐈𝐋𝐌" 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев