Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Сочларингни тебратган шамол
Кўл бўйида суриб ширин хаёл
Сасимиз ўғриси шамол
Ёмғир ёққан эди ўшанда
Сочинг аро йўл ҳам солганди
Кокилингда адашган томчи
Қучган қўлим ҳўл этар эди
Ёқар эди сенга ҳам ёмғир
Сиримизни биларди қурғур
Ўша ёмғир остида балким
Қолиб кетди ишқимиз буткул
Сен ёрсану ўзга бировга
Мен ёрману туман—қировга
Ишқми солган бизни синовга?
Сирларини сўйламас ёмғир
Хар гал ёққанида ёмғир—жала
Ёдга тушар сенла кезган дала
Капалакла қувлаб ўйнаган
Энди йўқтур у қиз бола
Тақдир. Бир келдию, бир кетар
Ризо инсон наҳот мўрт бўлар
Эслаганда ўшал хотира, жим
Кўзларини ҳамон ёшлатар
***
Соғиниб келдим гўзал бир садо бермасмикан?
Бевафо отим мени ул вафо этмасмукан?
Аҳди ёлғона мунча айлам жафо етмасмукан?
Ғамзасидин ул гўзал ёр сафо этмасмукан-?
Қайғу ортим шод ўлур диллар дегай
Омон топғай соф тиллар деган
Ҳар қадамим хато ўлмиш мен нетай?
Хатолар бир —бир тавба егай деган
Остонасин қучди ким хавфи йўқтур
Анга шикаст ҳам жафолиғ йўқтур
Берса ким анга озор сафолиғ йўқтур
Чўпи жано ҳар маҳал ул бошидатур
Йўқ дема чин сўзла ошиқ эрсанг Ризоув
Севсанг дилдор ул сани қошингдадур
***
Оппоқ тонг, оқ кун яратганга ассалом
Ушбу кунга етказганига ассалом
Ассалом олами набобот ассалом
Ассалом аҳли малак, ахли одам ассалом
Соф киши йўқ бир зот киби ассалом
Нури Қуръон, хожаи имон ассалом
Соҳиб ўлди меърож чиқди ассалом
Ул сабаб Раҳматанлилолам ассалом
Маҳкам тутинг ҳар сўзим дер ас салом
Бўлинг дегай доруломон ас салом
Аввали —охир замон хос эгаси ас салом
Ким ани ишқила ёнса ас салом
Аҳли ишқ номин олмиша ас салом
Қиёси йўқ жаннат уйини ас салом
Ҳам насиб хавзи Кавсар ас салом
Ким илм йўлидадир йўли ас салом
Пок эрсин дил бирла тил ас салом
Қўллагай соҳиб саодат ас салом
Қил ризо сўзингни кам —кам
Айласа, дорул илми ас салом

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 18
Севгимизни эсга олдим Нодира
Ўша бино, ўша кўча, ўша тол
Мен кутгану сен келмаган ҳол
Шўхлик қилиб қўлинг тутгандим
Нозик белинг шунда қучгандим
Дил изҳорим мунда айтгандим
Мен кутгану сен кутмаган ҳол
Қанча қолди жавобсиз мактуб?
Ўзинг эдинг кўнглимга матлуб
Наҳот бўлди ишқимиз мағлуб?
Сен кутгану мен кутмаган ҳол
Тўйинг бўпти ҳафта, ўн кунда
Ялтирар тилла узук қўлингда
Мен эмасу ўзга энди ўйингда
Тақдиримиз совғаси у ҳол
Ёлчимадим бу йўлда ишон
Сен экансан қисматдан нишон
Иккимиз икки соҳилда ҳамон
Не кўргулик, недур бу ҳол?
Кесилмабди ўша мажнунтол
Шивиримизга ягона гувоҳ
Мен—чи ўша бир ишқи увол ризо
Ёлғон битган ашъорде бир ҳол
Каватакдан ошлар қиларму?
Сузук кўзлар ташлаб нигоҳлар
Севгисини ошкор қиларму?
Бошга кийган дўппи жанона
Юзи лўппи ўзи ягона
Қизлар ичра у бир дона
Ё севгисин пинҳон тутарму?
Узун кокил ошно белига
Овозадир балки элига
Таъриф этсам етти иқлимга
Ё ўзини пана этарму?
Одоб —ҳаё балқир юзида
Атлас кўйлак ялтир эгнида
Шўх—шўх боқар қадамида
Шумлик кўзлар ё ўйида?
Каватакли ош пиширмуш
Дилим ўзига ром этмуш
Андин ризо бўлса агар
Энам анга совчи бўлмиш
Хаёлимни сўзлари олди
Ерга боқиб сузук кўзлар
Тарихини тилга олди
Севган экан битта жонни
Бериб унга жону —дилни
Билмай шундай вафодорнинг
Совға этганмиш ҳижронни
Келса қуйганмиш қўлига сув
Кетса тикканмиш йўлига кўз
Асраган кўзга кирармуш чўп
Совға этганмуш фироқни
Қисмат ёзуғига чидармуш аёл
Боласин қучиб сурармиш ҳаёл
Шундан номи унинг фаришта
Тангрим инъоми ё бардоши
Ўйламай сўз деманг шаъни бор
Унинг ҳам бор орзу —умиди
Ахир унинг ҳам муштде жони бор
Дилида оҳи ё ризоси ёр
Шундан асрар унинг балодан
Умиди бордир Қодир Худодан
Қўрқсангиз магар олий жазодан
Кетманг севган ёр қошидан
Одамман хато —нуқсони мўл
Фариштали ҳеч даъвои йўқ
Олдидан чиқса катта кўл
Сузиб ўтарга ҳеч имкони йўқ
Ўз ҳолига ўзи ҳайрон бир жонман
На ёру на ёт жанонаман
На оҳу на бир жайронаман
На девона на афсонаман
Ёр кўйида ё афгораман
Ўз ҳолига ўзи ҳайрон бир жонман
Кўрсалар озор —безор ҳолим
Аҳмоқ дея туртдилар жоним
Нетай мунда оҳ бирла зорим
Топмам етар кишин ёрим
Ўз ҳолига ўзи ҳайрон бир жонман
Кафтим очсам очилмас дилим
Дуона қани келсада тилим
Дод дейин увол этдимми илм
Оғрир мунда жисму жоним
Ўз ҳолига ўзи ҳайрона жонман
Олдиму неки бера олмадим
Бергучи қўлни излаб топмадим
Ёпилган эшикни чертиб қўймадим
Ўзни элда оҳ гадо ўйладим
Ўз холига ўзи ҳайрона жонман
Дерлар отимнинг аҳмоқ у дангаса
На куяр на у биров севар
Кет —дерлар нари биз таниш эмас
Яқин йўлама касрингму юқар дедилар
Ўз ҳолига ўзи ҳайрона жонман
Тирикман шукр ризқи бугун ёр
Осмону ерда Қодир ўзи бор
Қодир борки яхши зотлар бор
Мен девонанинг суяр жонлар...ЕщёАгар соф ва покиза қолмоқ истасанг Нафсингга зид иш қил —имом Ғаззолий
Одамман хато —нуқсони мўл
Фариштали ҳеч даъвои йўқ
Олдидан чиқса катта кўл
Сузиб ўтарга ҳеч имкони йўқ
Ўз ҳолига ўзи ҳайрон бир жонман
На ёру на ёт жанонаман
На оҳу на бир жайронаман
На девона на афсонаман
Ёр кўйида ё афгораман
Ўз ҳолига ўзи ҳайрон бир жонман
Кўрсалар озор —безор ҳолим
Аҳмоқ дея туртдилар жоним
Нетай мунда оҳ бирла зорим
Топмам етар кишин ёрим
Ўз ҳолига ўзи ҳайрон бир жонман
Кафтим очсам очилмас дилим
Дуона қани келсада тилим
Дод дейин увол этдимми илм
Оғрир мунда жисму жоним
Ўз ҳолига ўзи ҳайрона жонман
Олдиму неки бера олмадим
Бергучи қўлни излаб топмадим
Ёпилган эшикни чертиб қўймадим
Ўзни элда оҳ гадо ўйладим
Ўз холига ўзи ҳайрона жонман
Дерлар отимнинг аҳмоқ у дангаса
На куяр на у биров севар
Кет —дерлар нари биз таниш эмас
Яқин йўлама касрингму юқар дедилар
Ўз ҳолига ўзи ҳайрона жонман
Тирикман шукр ризқи бугун ёр
Осмону ерда Қодир ўзи бор
Қодир борки яхши зотлар бор
Мен девонанинг суяр жонлар ёр
Ўз ҳолига ўзи ҳайрона жонман
Сенга жоним озорлар бердим
На ардоқлаб, нада ёр севдим
Омонат жоним энди бўл омон
Бир ёр кўйида самон рангги —рўй
Ҳолим билмас ўшал парирў
Севги десам ани дарди ақча
Севгини оти бўлса Вақтинча
На сирим қолди, на мирим
Кўксимда у яширин дардим
Узолсам бас олган қарзим
Худога аён дилимда арзим
Нолима дерлар ҳолим билмаган
Йиғлама дейди йиғлай билмаган
Мажнун дейди кўрмаган севиб
Худога аён тилимда борим
Бир куни бу Ўрадан чиққум
Тангрим қўлласа муродга етгум
Элим меҳнатда мен ризо қилгум
Қўлим кўксимдаву сажда этгум