
Кайси дилда бўлса тақво мужассам, Унга олий қароргоҳи муборак! Кимда иймон бўлса удир мукаррам, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Бу бир ойки фазилатга лим бўлар, Бу бир ойки унда шайтон жим бўлар. Аҳли иймон нафсига хоким бўлар, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Ким бировдан ранжиган бўлса агар, Ҳиммати қолдирмасин дилда кадар. Ибодатга боғласин имкон қадар, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Энди нафслар синиб сокин уҳласин, Нафсибадлар куйиб бағрин тиғласин. Кишанбанд ўлтириб шайтон йиғласин, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Дилга кирган ғуборлар неча неча, Ғуборларни бошласин энди еча. Унда бордир тамом афзал бир кеча, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Хор бўларкан кимки иблис пойида, Юксларкан тавба қилган жойида. Ўқинг қуроън энди қуроъни ойида, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Шодланинг бир ойга озод фикрлар, Чалғимас Аллоҳга боғлиқ зикрлар. Қилайлик Аллоҳга кўплаб шукрлар, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Замин бўйлаб тушар сонсиз малаклар, Боғланар энди заминга фалаклар. Қалбингизда бўлса эзгу тилаклар, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Бу ойда умматга раҳмат сочилган, Бу ойда кўп гуноҳлардан қочилган. Жаҳаннам беркилиб жаннат очилган, Барча ойлар буюк шоҳи муборак! Эй мусулмон мукаммал тақвога қайт, Улуғ кунда яратганга сано айт. Аҳли иймон аҳли тақво аҳли байт, Барча ойлар буюк шоҳи муборак!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 37