
Жон бериб жонимдан ортиқ суюбман.
Рашк қилиб ўзимдан, ёниб куйибман.
Билмабман хаётдан шунча тўйибман.
Энди юрагимни нима деб алдай.
Юраксиз қотил у севмаган дейми.
Менчалик ишқимда ёнмаган дейми.
Ёки жим бўлганча, гўштимни ейми.
Энди юрагимни нима деб алдай.
Бошқа ишонмайди севги сўзига.
Юз буриб кетади боқмай кўзига.
Хатто қасам ичди қалбим ўзига.
Энди юрагимни нима деб алдай.
Кулган кўзларимда аламлар бисёр.
Шартмиди кўнглимга шунчалар озор.
Ахир мен сенга зор, телбадек эй ёр.
Энди юрагимни нима деб алдай.
Кўникиб чидайми, юрагим оғриб.
Ахир истамайман рашкинга ёниб.
Ундан осонроқку қутилсам ўлиб.
Энди юрагимни нима деб алдай🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев