
Инсонлардан кетди оқибат,
Кўп қизлардан юқолди иффат,
Гоҳи ўйлаб бўламан диққат,
Қиёматга Оз қолдимикин.
Отасига дўқ урар бола,
Очилмайин сўлади Лола,
Етим қилар фарёду нола,
Қиёматга Оз қолдимикин.
Судхўрлик ҳам оддий касб бўлди,
Дунё уруш қонларга тўлди,
Наҳот Иймонимиз суст бўлди,
Қиёматга Оз қолдимикин.
Рўзғор ташвишида аёллар,
Тирикчилик бошда ҳаёллар,
Ўйлаб қоламан эй ёронлар,
Қиёматга Оз қолдимикин.
Эркак Аёл кийимин кийса,
Хақдор хаққин ололмай куйса,
Ёри қолиб ҳушторни суйса,
Қиёматга Оз қолдимикин.
Кибрларга тўлди одамлар,
Ёмон йўлга юрди қадамлар,
Юрагимда кўпдур аъламлар,
Қиёматга Оз қолдимикин.
Дилмуроджон Собиров


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев