Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Қанчалар ожизман ҳайронман ўзим
Қўлимни силтадим бугун сабримга
Бежиздан ёшлатиб бу кеча кўзим
Йиғладим қадрсиз бўлган қадримга
Кетганлар кетдилар ортга боқмасдан
Куйдириб ташлашди ўтлар ёқмасдан
Мен эса ўзгага номин сотмасдан
Йиғладм қадрсиз бўлган қадримга
Қалбимда шеър ёнар қўлимда қалам
Бир сўз тополмайман эҳ алам, алам...
Бахтли бўлинг дея қошлари қалам
Йиғадим қадрсиз бўлган қадримга
Кимдан вафо кутай дунё бевафо
Ибоси ёлғончи ёлғончи ҳаё
Аста жилмайдиму билиб қўй дунё
Йиғладим қадрсиз бўлган қадримга
Одамман деганлар юзида ниқоб
Тиллари шакар бол қалбларида доғ
Танамда руҳимда дунёдан чарчоқ
Йиғладим қадрсиз бўлган қадримга....

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев