Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Одамларнинг қайси бири афзалроқ?" деб сўралганида,
➖ У зот: "Қалби тоза ва ростгўй бўлгани", дедилар.
➖ Шунда саҳобалар: "Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза, деганингиз нима?" деб айтишганида,
➖У зот: "Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган кимса", дедилар.
📚Ибн Можа ривоятлари.
🍃... Нимани ёзаётганингизга ахамият беринг.Хаттоки бармоқларингиз хам гувохлик бергувчи кун олдимизда.
🍃 ... Ким кўп рўза тутолмай, таҳажжудга туролмай қолган бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан машғул бўлсин!
🍃 ... Зеро сен, умрингда барча ибодатларни қилсанг - да, сўнг бир бора салавот айтсанг, ўша бир дона салавот умр бўйи қилган барча ибодатларингдан устун бўлади.
🍃 ... Чунки сен, ўз (бандалик) тоқатинг билан салавот айтасан.
🍃 ... Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло эса, сенга (салавот айтганинг учун) Раббоний қудрати қадар раҳматини юборади.
🍃 ... Бир марта айтилган салавотга шунча ажр бўлса, ўнтасига қанчалик экан?!
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
--------------------------------
❗️Бу ўринда салавотнинг фазилати нақадар буюк эканлиги зикр қилинган!
Бундан фарз ибодатларни тарк этиб фақат салавот айтилса етарли, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак!
#ҳадис
🍃 ... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта хатони ўчиради».
Имом #Бухорий ривояти.
#салавотлар
🌱➖Соллаллоҳу алайҳи васаллам
🌱➖Соллаллоҳу ъалайка йа Росулаллоҳ
🌱➖Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
🌱➖Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
🌱➖Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
🌱....АЖОЙИБ САВОЛЛАР
🌱➖Мобил телефонини йўқотиб қўйган кишидек бомдод намозига ухлаб қолган кунингизга ачинганмисиз?
Ўша кунни кечгача маҳзун ҳолатда ўтказганмисиз?
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓
🌱➖Қуръон ўқишлик, энг савобли амал, дейсиз.
Бугун Қуръондан неча оят ўқидингиз?
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓
🌱➖Умрингиз давомида Аллоҳ учун, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, ҳеч кимга кўрсатмаган бирор бир солиҳ амалингиз борми?
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓
🌱➖Мусулмонман дейсиз, қилаётган ишларингиз, ҳулқингиз мусулмончиликка тўғри келадими?
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓
🌱➖Ўз қисматингиздан нолийсиз,бой бўлмаганингиздан афсусланасиз.
Ер юзида ўртача ҳисобда очликдан ҳар беш сонияда, бир киши нобуд бўлишидан хабарингиз борми?
❓❓❓❓❓❓❓❓❓❓
🌱➖Бир хилликдан нолийсиз.
Хоҳлаган таомларингизни тановул қиляпсиз, хаттоки, эртага қандай таом ейишингизни ҳам биласиз. Лекин баъзи ночор одамларда ейишга овқати йўқлигини биласизми?
🍃.... Хеч кимсиз ва хеч нарсасиз қолганингизда хам,динингиздан воз кечманг.Фақат Ислом дини чўккалаб қолганингизда хам,оёққа туришингизга ёрдамчидир....
🍃... Истиғфор қандай айтилади?
🌱➖Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
🌱➖Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
➖➖➖
🌱➖Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
🌱➖Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
🌱➖Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар.
🌱➖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
➖➖➖
🌱➖Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
🌱➖Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”
🌱➖Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
➖➖➖
🌱➖Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”
🌱➖Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
🌱➖Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар.
(Муслим ривоят қилган).
➖➖➖
🌱➖Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”
🌱➖Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.
🌱➖Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган)
➖➖➖➖➖➖➖➖
🍃... Агар баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилса, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамоқда! "
🍃... Ҳаётингизнинг бир дақиқаси !!
* * *
🌱➖Мен, ҳаётнинг бир дақиқасида талайгина хайрли ишларни қилиш мумкин эканига амин бўлдим. Масалан, Қуръон оятларини ўқиш. Ҳар бир оятда ўнлаб ҳарфлар бор ва шу ҳарфларнинг ҳар бирига ўнтадан савоб берилса, юзлаб савобга эга бўласиз.
🌱➖Юз марта: “Субҳаналоҳ ва биҳамдиҳ” десангиз, бир дақиқа вақтингиз кетади. Ҳолбуки, “Субҳаналоҳ ва биҳамдиҳ” ни айтган одамнинг гуноҳлари, денгиз кўпиклари миқдорича кўп бўлсада, мағфират қилинади.
🌱➖Бир дақиқада бир китобнинг тўрт саҳифасига кўз югуртириб чиқдим. Фотиҳа сурасини ичимда тезлик билан бир дақиқада етти марта ўқидим. Баъзилар Фотиҳа сурасига бериладиган ҳасанотларни ҳисоблашган экан, бир минг тўрт юздан ортиқроқ чиқибди.
🌱➖Ихлос сурасини эса, бир дақиқада йигирма марта ўқишингиз мумкин. Ишонмасангиз, синаб кўринг! Буларни баён қилар эканман, сизга умрингизнинг бир дақиқаси қанчалар қийматли эканини айтмоқчиман, холос. Уни зикр, тиловат, дуо, тафаккур, мутолаа ва таълифга қиёслаб кўрилса, жуда ҳам катта нарса (рақамлар)ни ифодалайди.
🌱➖Биргина дақиқа сизнинг умрингиз, фикрингиз, тушунчангиз, хотирангиз ва ҳасанотларингизга кўплаб нарсани зиёда қилиши мумкин. Бу бир дақиқадан унумли фойдалансангиз, ўз ўрнига сарфласангиз, шундагина амал саҳифангизга ёзилади. Ўйлаб кўринг, қанча-қанча дақиқаларимиз, соатларимиз, кунларимиз, ойларимиз, ҳаттоки йилларимиз бекорга кетмоқда. Ўйин-кулги ва кераксиз нарсалар билан ўтмоқда. Изсиз йўқ бўлмоқда! Кошки бу вақтларни зое қилган одам фойда ҳам, зарар ҳам кўрмасдан саломат қутулиб қолса. Йўқ, у бунинг акси ўлароқ, ана шу вақтларни гуноҳ ва хато ишларни қилишга сарфламоқда. Аллоҳ ўзи ёрдам берсин!
🌱➖Бир дақиқада “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” деб йигирма марта айтсангиз бўлади. Унинг савоби эса Исмоил алайҳиссалом авлодидан саккизтасини Аллоҳ йўлида қулликдан озод қилиш савобига тенгдир.
🌱➖Юқорида айтиб ўтганимиздек, бир дақиқа давомида Ихлос сурасини йигирма марта ўқиш мумкинки, бу Қуръон Каримни етти марта ўқиб чиқиш ажрига тенг. Чунки, Ихлос сураси Қуръон Каримнинг учдан бирига тўғри келади. Ўйлаб кўринг, қанча вақтингиз бекорга кетибди?! Қанча савоблардан маҳрум қолибсиз?! Қанча-қанча онларингиз мишмиш, ғийбат, чақимчилик, ғаламислик, охиратдан ғафлатда қолиш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш ва бекорчилар билан бирга ўтириш билан ўтиб кетибди?!
🌱➖Таълиф оламига келсак, бир дақиқада хотирангиздан тўрт, бошқа бир китобдан эса беш сатрни, яъни, тақрибан бир саҳифанинг учдан бирини ёза оласиз. Агар бир кунда беш сатр ёзишингизни фараз қилсак, бир ойда беш, бир йилда бир юз йигирма, ўн йилда эса бир минг икки юз саҳифани тўлдира оласиз. Бу, тақрибан аллома ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг “Зодул-маод”и ёки ҳеч бўлмаса Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг тафсирича ҳажмда бўлади.
🌱➖Агар ҳар куни бир дақиқада йигирма марта Ихлос сурасини ўқий олсангиз, бир ойда олти юз, бир йилда эса етти минг икки юз марта ўқий оласиз. Бу эса Қуръон Каримни икки минг тўрт юз марта ўқиш ажрига тенгдир.
🌱➖Мен ўзим шеърнинг бир байтини бир дақиқада йигирма марта такрорлаб, ёд олишни синаб кўрдим. Демак, агар ҳар куни ҳикматли шеърнинг бир байтини ёдлашга одат қилсам, ўн йилда уч минг олти юз байтни ёд олар эканман. Ҳолбуки, бу байтлар сиз учун мажлисларингизга файз, нутқингизга ҳикмат ва тилингизга бойлик бағишлайди.
🌱➖“Соллаллоҳу алайҳи ва саллам” лафзи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир дақиқада эллик марта салавот айтишингиз мумкин. Бунга мукофот ўлароқ Аллоҳ таоло сизга беш юз марта салавот айтади. Чунки сиз тарафингиздан айтилган бир салавот ўн баробар савоб билан тақдирланади.
🌱➖Енгил, фарз ва вожибларига риоя қилинган, рукуъ ва саждаларда уч марта тасбиҳ айтишга чекланилган бир ракаатни бир дақиқада ўқий оладиган одам бўлса, у ҳар куни икки ракаат зуҳо-чошгоҳ намозини ўқиса, бир йилда етти юз ракаатдан кўпроқ намоз ўқийди. Ҳар бир ракаатда икки сажда бўлса, бир йилда чошгоҳ намозининг ўзида бир минг тўрт юздан ортиқ сажда қилган бўлади. Бунинг учун унинг кундалик ҳаётидан икки дақиқа кифоя.
🌱➖Саҳиҳ ҳадисда: “Сиз Аллоҳ учун бир сажда қилсангиз, Аллоҳ бу сажда билан (мақомингизни) бир даража кўтаради ва битта гуноҳингизни кечиради” дейилган. Демак, бир дақиқада Роббингизни рози қилишингиз, гуноҳларингизни ўчиришингиз, Аллоҳ ҳузурида савоблар олишингиз ва Унинг ҳузурида ўзингиз учун заҳиралар тайёрлашингиз, ёзишингиз, таълиф қилишингиз, ёдлашингиз, лаёқатингизни ўстиришингиз, билимингизни кўпайтиришингиз, вирд (кундалик вазифа)ингизга риоя қилишингиз, маданиятингизни бойитишингиз, билимингизни кенгайтиришингиз ва маҳоратингизни турли нарсаларда оширишингиз мумкин экан.
🌱➖Дўстим, буларнинг барчаси ҳимматга боғлиқ. Аллоҳ таолодан ҳимматларнинг ўлиши, ғайратларнинг совуши ва табиатларнинг хасислигидан паноҳ сўрайман !!
🌱➖Дилингиз доимо қувончдан кулсин,
🌱➖Қалбингиз иймонга ва нурга тўлсин.
🌱➖Ҳар неки соф тилак бўлса юракда,
🌱➖Аллоҳ амри ила ижобат бўлсин!
🍃... Янги тонг, янги кун муборак бўлсин..!
🍃.... Ҳаёт нақадар гўзал, умр эса қисқа... Кунлар кун санамай ўтиб кетаётгандек гўё... гўё биз яхшиликлар қилишга, яшашга улгурмаётгандекмиз... вақт эса — ғанимат, сизу биз кўриб турган иссиқ юзлар ғанимат...
🍃.... Чиройли ва ширин сўзларни фақат эшитишмас, уларни кимларгадир айтиш кераклигини ҳам унутманг...
....чунки, ёнимизда чиройли ҳамда ширин сўзларга арзийдиган, қанча яқинларимиз бор...
🍃.... Шундай экан, меҳримизни, эътиборимизни аямай, бир-биримизни қадрлайлик азиз биродарларим Чиройли хулқ офтобга ўхшайди. Офтоб музни ёки сув тузни эритгани каби чиройли хулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади.
#дуо
🍃... Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин сизни, чарчаманг асло! Аллоҳ бизларга ўзимиз кутмаган даражада ризқ, хаёлимизга келмаган яхшилик, иложи йўқ деб ўйлаган ҳақиқат ва омонлик берсин, ҳайр ва барокатлар ёғдирсин! Ҳамиша АЛЛОҲ назарида қилсин Амийн ..!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев