
Сўзим келсахам малол.
Ўйга толаман хамон ,
Гўзал хаёт қайда бор ?
Ҳар қадамда хиёнат.
Қайга кетди диёнат.
Йўқолмоқда халоват,
Гўзал хаёт қайда бор ?
Ошиқларда йўқ вафо.
Дўстларингда кўп жафо.
Ишонч қолмади асло ,
Гўзал хаёт қайда бор ?
Жигарда йўқ оқибат
Пулга сотилмоқда бахт.
Оҳ бу қандайин қисмат ,
Гўзал хаёт қайда бор ?
Ота - она чет элда.
Фарзандлари хар ерда
Соғинчлар яшар дилда.
Гўзал хаёт қайда бор ?
Қўни- қўшни иғвогар.
Тўҳмат тошларин отар.
Фақат хатойинг кутар.
Гўзал хаёт қайда бор ?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев