Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Дарвозам тагида кунда шу аҳвол,
Кўчага қарайман, ўтирмайман бўш.
Йўлнинг у бетида катта дўкон бор,
Кимдир нон олади ,ким суякли гўшт.
Боғчадан қайтмоқда жажжи дўстларим,
Қайтишни байрамдек нишонлайдилар.
Улардан андоза олсайди ҳар ким,
Сўнги нонини ҳам қизғонмайдилар.
Икки қадам олдга,ортга бир қадам,
Ташлаб зўрға ана келябди эркак.
Оиласи бўлса керак унинг ҳам,
Хотини дазмоллаб кийдирган кўйлак.
Ғийбатчи деманглар номимга иснод,
Оппоқ юзларимга суркаманг куя.
Балки қийинлашиб кетгандир ҳаёт,
Фақат курганимни қилай ҳикоя.
Яхшилар ҳам бисёр,ўтар бу йўлдан,
Аммо кимни кўрсанг шошиб бормоқда.
Европа модаси келдию бирдан,
Дарё ўзанидан тошиб бормоқда.
Кўча маликаси келяпти ана,
Йўлидан чиққанни қилмайди писанд.
Янги юбка кийиб олибди яна,
Турар тиззасидан бир қарич баланд.
Сизларга не бўлди азиз одамлар?
Ётибман тагимда кўрпачам йиртиқ.
Баъзи дўстларимда йўқдир ўша ҳам,
Дейишади бизни жонимиз қаттиқ.
Ойналари қора машина келар,
Нозланиб,жилмайиб чиқиб кетар у.
Қаерга боради,нималар қилар ?
Энди у томони менга қоронғу.
Сепиб олсалар ҳам Франсуз атри,
Йўқолиб борябди инсоннинг қадри.
Орқасидан бориб тишлаб олардим,
Занжирим бўлмаганда ўзим билардим.
( Итчадан Акмалжон Зиёвиддинов таржима қилди.)
30 08 2017.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев