
“Пост”ларни ўқийман бўлиб ҳайрона,
Жиддий мавзуларда кулиб, қотишар.
Остидан ном қўйиб Умму Фалона,
Комментлар баҳона гаплар отишар!
Сочиб қалблардаги пинҳон ҳисларин,
Диний сўзлар топиб баҳонасига
Эрига айтмаган илиқ сўзларин
Айтарлар номаҳрам парвонасига.
Кузги хазон каби сўлиб кетмишдир –
Не бўлди рижоллар ҳимматларига!
Ё Раббий, нималар бўлмоқда, ахир,
Сўнгги Пайғамбарнинг умматларига?!
Кўрсатиб ўзларин гўё “олимлар”,
Чиқолмай изғирлар васвас домидан.
Энг алам қилгани – жоҳил «Хон»имлар
Сўз қотишар, ҳайҳот, диннинг номидан!
Не ажиб жасорат, нақадар эркин?!
Ёқангни ушлайсан кўриб саволни.
Айтинг-чи, нима деб тушуниш мумкин
Кўп хотинга тарғиб қилган аёлни?!
Ҳаёдан гапирса бўлурми ахир –
Тунда номаҳрамла бахслашган аёл?!
Эрини менсимас, нафсига асир,
Мен ҳақман, дегани хаёлдир, хаёл!
Тағин, оқлаб ушбу шаддодлигини,
Дейди: "Ҳақпарварман, холис, беғубор"
Смайлик 😉 йўллаган бедодлигини
Қош қоқиб қўйгандан нима фарқи бор!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев