
Аммам йигирма тўққиз ёшида тўрт гўдаги билан бева қолганлар. Фарзандларини ўзи оёққа қўйиб, қайта турмуш қурмай тақволи бир солиҳа аёлдек яшаб ўтдилар.
Болалигимда уйларига меҳмонга бориб, ҳафталаб турардим. Қизиғи кечқурун ҳамма набиралар бувиси, яъни аммам билан бирга ухлашарди.
Бир қўлида беланчак, оёғидаги ёстиқда яна бири... Аммам ҳар кеча шу аҳволда "Ясийн", " Мулк" сураларини ўқимасдан уҳламасдилар. Ҳар кеча жуда ёш вафот этган жуфтига шундай "дастурҳон" юборардилар...
Келинларини эса ўғиллари билан ҳоли қолдирардилар. "Жуда ёшлигимдан " бева"га айландим, сизлар бир-бирингизни қадрлаб, асранглар" дердилар...
Кўпинча бир жамадонни очиб, ичидаги нарсаларни бизга кўрсатардилар. Бу жамадонда ҳар ҳил суратлар, сувенирлар бўларди.
Ўшалардан биттаси-думалоқ дурбинни қўлимизга беришдан олдин "Боҳодир акангни дадасини кўрсатайми?" дердилар.
Бошқа набиралар ҳам "Бизгаям кўрсатинг" деб ҳарҳаша қила бошлашарди. Навбатма-навбат дурбиндан мўралардик. Унда чиройли, ёшгина амаки кулиб турган бўларди. Бу жуда ажойиб эди!
Кўрган билганларинг шунақа вафоли, оқила ва сабрли аёллар бўлишса - Сен ҳам бошқача бўлолмас экансан...
Ҳамма устозлар учун раҳмат Хаёт...
Умму Зайнаб


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев