Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Дадам тирик бўлганда
Қирқилмасди қанотим
Бунчалар алғов далғов
Бўлмасмиди хаётим
Дадам тирик бўлганда
Бир бошқача яшардим
Дунёдаги энг бахтиёр
Инсонларга ўхшардим
Дадам тирик бўлганда
Дунё менга куларди
Хар сония хар онимда
Омадим ҳам келарди
Дадам тирик бўлганда
Бошим тошлар кўрмасди
Махзун боқар нигохлар
Аччик ёшлар кўрмасди
Дадам тирик бўлганда
Болаликдан нон топмасдим
Бахт излаб тўрт томонга
Югурмасдим чопмасдим
Дадам тирик бўлганда
Сафарларда юрмасдим
Йўл азобин бир умр
Тақдиримда кўрмасдим
Дадам тирик бўлганда
Хеч ким менга етмасди
Бутун жумлаи жахон
Юз ўғириб кетмасди
Ёлғиз бўлиб яшамасдим
Мехмон кетмай кошонамдан
Бир дуода кетармиди
Бахтсизлик пешонамдан
Дадам тирик бўлганда
Хамма очарди қучоқ
Аммо менга тегмасмиди
Номардлар урган пичоқ
Дадам хаёт бўлганда
Яшардим бегам бекам
Севгим армон бўлмасди
Тарк этмасди севгилим
Дадам тирик бўлганда
Тоғ бўларди бардошим
Бегона бўлиб кетмасди
Хеч битта қариндошим
Ўйнаб қулиб етардим
Хар бир орзу бахтимга
Ачинмасдим хеч қачон
Ёлғиз ўтган вақтимга
Хар нафасда шод бўлиб
Кенг дунёга сигмасдим
Келажакнинг дардида
Сарфламай пул йиғмасдим
Дадам хаёт бўлганда
Ўқишларга кирардим
Ўзим орзу қилгандай
Инсон бўлиб юрардим
ДАДАМ ХАЁТ БУЛГАНДА .........

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 21