Яқиндан бери сизларни гурухингларни кузатиб бориб, ўзим каби ёш ва хаваскор ижодкорларни янгидан янги ижодий ишларини гувохи бўламан. Ибратли, мулохазали мақолалар ҳам доим эътиборимни тортиб келади. Ушбу гурухни модератори Ошуфта Дил никли дўстим орқали ўзимни ҳам бир иккита ижодим намуналари қўйилганлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак.
Бугун ушбу гурух ташкилотчиси, админи Алижондан гурухга модераторлик қилиш таклифини олдим.
Ўзлари айтганларидек, ижодкор инсонга кенг ижодий муҳит зарур. Ушбу гурухда шундай муҳит яратилган. Иштирокчилар ҳам жуда фаоллар, шу сабабдан таклифдан хурсанд бўлиб, бундан кейин насиб бўлса янгидан янги ижод намуналаримни сиз азизларга тақдим қилиб бораман.
Ҳа айтганча, қисқача ўзим ҳақимда, Исмим Иқболжон. Фарғона шахрида истиқомат қиламан. Ёшим 31 да. Савдогарлик билан шуғилланаман, бўш вақтларда ижод қилишга қизиқаман. Саволлар бўлса, Иқбол Юсуф профилига меҳмон бўлишингиз мумкин, ташрифингиздан бошим осмонга етади.
****
Бошлаган ишимиз хайрли бўлсин!
Демак, биринчи мавзуни ўз номимдан ўқишликка шайланинг!
Сизларнинг фикрларингдан ижодкор инсон ўзи учун қувват олади.
Сиз азизларга ҳам омад ва бахт ҳамиша ҳамрох бўлсин!
Биринчи мавзуимни муқаддас динимиз билан боғлиқ бир хикоя билан бошламоқчиман. Кеча ёзиб тугатилган янги хикоя, ўқиб фикрларинг билан ўртоқлашасизлар деган умиддаман!
Отасини ислом нури билан даволаган ўғил.
Маҳаллада бир қўшним бор, исми Муслимбек, ёши ўн олтида, жуда тақводор яҳши йигит. Ўзи бақувват бўлгани билан кўзи бироз хирароқ, шом махали кўчада юришга қийналади, шу сабабдан ўзи билан кўз ойнак олиб юради. Бундай бўлишига сабаб бор албатта. Онамнинг айтишича, Муслимбекни кўзлари аввал соғлом бўлган экан. Бундай бўлиб қолишига сабаб, дадасининг ичиб келиб, уни бошига уриши бўлган экан. Бир гал қаттиқ уриб юборганда Муслимжон боши билан деворга урилган экан, қаттиқ зарб таъсирида кўзлари хиралашиб қолган экан.
Мен яҳши биламан, ёшлигимизда Муслимжонни дадаси яҳши инсон эди. Бой ҳам эди. Дадамнинг айтишича, у киши катта бир корхонанинг омборчиси бўлиб ишлар экан ўша махал. Махалладагилар у кишини исмига бой қўшимчасини қўшиб, Рустамбой деб чақиришар эди.
Ўша махал шу қадар пули кўпайиб кетган эканки, синфдош ўртоқлари биланаров ўйнаб юз чақирим узоқликдаги Сирдарё дарёсига бориб, юз қўлларини ювиб келган экан.
***
Рустамбой ака бора бора маишатга берилиб кетди. Ўртоқлари билан тез-тез базму жамшид уюштирадиган бўлди. Кундузи ҳам ароқ ичиб, маст холатда ишга борганлиги сабаб, ишдан ҳам хайдалди. Бу у кишига бир бахона бўлди. Ишламай ётиб олди. Аламини яна ароқдан оладиган бўлди. Бир йилга етиб бормади, йиққанлари. Барчасини сотиб ичди. Барча бойликларини ичкиликка алмашди. Рустамбой номи Рустам пиёнистага айланди.
Бор будидан айрилди, хатто хашаматли иморатини бир четидан бузиб, ром ва эшикларини сотиб ҳам ичди.
Маҳаллада кўп учратиб қоламан. Оёқда тура олмайдиган даражада маст холатда бўлади. Шу даражада ичадики, ўзини идрок эта олмай қолади, маст холатида ариқ четларида, жуда ачинарли холатида ухлаб қолганликларини кўп гувохи бўлганман.
Анашундай холатларда, ўша ўғли нафсониятини сақлашга харакат қилади. Ўзи кичик бўлсада, дадасини елкасига кириб унга тиргак бўлганча уйига олиб кетади. Шу йигитга раҳмим келади.
Дадасининг бу одатидан ўртоқларидан уялади. Улар билан бирга бола бўлиб ўйнаб юрганини кўрмаганман. Масхара қилишидан қўрқади.
Ёш бўлишига қарамай бутун рўзғор ташвиши Муслимжонни зиммасига юкланган.
Қачон қарама қўни қўшниларни уй юмушларини қилаётган бўлади. Шунга яраша хақ олади. Онасини укаларини боқади. Уста эмас, бирор бир устага шогирд тушмаган, лекин нураб қолган деворларни тўғрилаш, томорқаларни чопиш, ўтин қилиб бериш қўлидан келади.
Ишлаб топган пулини бир сўмини ҳам ўзи учун олмай, тўғри уйига олиб боради. Бу пулларга нон олади, егулик олади.
Дадаси эса, ўша пулларни ҳам кутиб туради. Инсофсизлик қилиб, болаларини ризқини қийиб, Муслимжонни дўппослаганча қўлидаги пулларни олиб қўяди ва яна ичади.
***
Кунларнинг бирида кечки махал ишдан қайтаётганимда Муслимжонларни ховлисидан маҳалламиз оқсоқолини чиқиб келаётганини кўриб қолдим. Индамай ўтиб кетгани кўнглим бўлмади. Машинамни бир четга олиб, у киши билан саломлашишга ошиқдим.
- Ассалому алайкум Мўминжон ота! Яҳшимисиз, уйдагилар яҳшиларми?
- Раҳмат ўғлим, яҳшиман, ўзинг яҳшимисан?- оқсақол негадир хомуш қиёфада эди. Бу кишини камдан кам холатда хомуш кўраман. Шунга ажабландим ва истихола билан сўрадим.
- Мўминжон ота хомуш кўринасиз, бир гап бўлдими дейман?
- Нимасини айтасан ўғлим, бу ароқ заводингга ўт тушгур қачон шу ароқ бўлмас экан, бу Рустм пиёниста ичишдан тўхтар экан.
- Ҳа яна Рустам ака ичибдиларми?
- Ичса майли, ўғлини уриб нима қилади, ахир шу ёшгина болакай бўлмаса, уйини ҳам сотиб ичарди бу номард!
- Муслимжонни яна урибдими?
- Хада, бир куни шу болани уриб майиб қилиб қўймаса бўлди эди, ўзи кўзига зиён етқизгани етарли эди.
- Нима сабаб бўлди экан? Яна пул талаб қилибдими?
- Ҳа шунақа, хабаринг бор болам қабристон деворлари анча нураб қолгани учун хашар уюштириб янгилатмоқчиман.Махалладагиларни хашарга чақирганим билан ҳаммаси ўз ишлари билан банд, унда кўра имкон даражасида пул йиғиб уста ёллаб қилдирмоқчи эдим.
- Хўш.
- Ўтган кун масжидда маҳалла фаолларига шу мақсадимни етқазиб, имкон қадар пул йиғиш кераклигини тайинлаган эдим. Кеча кечки маҳал Муслимжон ёнимга келиб, қўлимга 20000 сўм пул тутган эди. "Мени ишим бор ота хашарда қатнаша олмайман, йўқ деманг шу пулни олинг" деди. Мен аввалига олмоқчи эмасдим, "сени ўзинг ёрдамга мухтожсанку болам, бунинг нимаси, сен хайр қилмай қўявер, савоби тегаверади" деганим билан унамади. Оёғини тираб туриб олди. "Одамлар намозда дуо қилишсин, ишларимга ривож тилашсин, кўпчиликни дуоси амалга ошади" деди. Майли унда деганча олиб қолган эдим.
- Хмм, яҳши болада Муслимжон, кейин нима бўлибди?
- Дадаси бугун ундан ароғига пул талаб қилибди. Пулим йўқ деганига кўнмабди. Кечаги пулларинг қани деб сўроққа тутибди. Қабристонга хайр қилдим деса, роса дўппослабди номард.
- Аттанг, яҳши иш бўлмабдида!
- Ураётганига чидамай, онаси йиғлаб олдимга келганди, келиб уни тўхтатдимда бир амаллаб. Жойига ётқизиб чиқдим. Муслим ҳам дадасига қаршилик кўрсатмайди сира, урса ҳам жим тураверади. Аслида отага тик боқиш гунохку, лекин Рустам оталик вазифасини бажармаяптида.
Оқсақол билан хайрлашиб уйга қайтдим. Анчагача Муслимжонни ўйладим. Бечора йигит айни ўспирин, ўқийдиган, билим олиб катта бир ишни этагидан тутадиган вақтда майда ишлар билан банд. Бунга ўша пиениста дадаси сабабчи. Ароқ ичмай оиласини ўйлаганда, Муслимжон ҳам ҳамма болалар қатори ўқир эди. Хонадонларда одамларни оддий ишлари билан шуғилланмай, бошқа бир яҳши ишларга қўл урган бўлар эди. Муслимжонни келажагидан бироз куйиндим.
****
Муслимжон намозда маҳалла оқсоқоллари билан суҳбатлашиб, эртлабки бомдод намозини дадаси ухлайдиган хонада ўқийдиган бўлибди. Рустан ака эрталаблари Муслимжоннинг азонидан уйғона бошлабди. Бошида "Бу ерда ўқима, бор бошқа жойга бориб ўқи" деб бақирибди, сўкибди, лекин ўрнидан туриб, жойнамоз устида ўтирган ўғлига қўл кўтаришга ботина олмабди.
Муслимжон, намозини якунлаб, қўлини дуога очиб, баланд овозда Оллохдан дадасига инсоф беришини сўраб илтижолар қила бошлабди. Дуосини якунлаб бўлгач эса, дадаси томон юзланиб, унга салом берибди.
Ассалому алайкум дадажон!
Яҳши дам олиб турдингизми?
Ўрнидан туриб дадасига яқин келиб, қўлларини ўпиб, пешонасига суртиб қўйишни одат қилибди. Катта жомга иссиқ сув тайёрлаб дадасини оёқларини ювиб қўядиган бўлибди.
Ўғлининг бу харакатлари, аввалига Рустам акага эриш туйилибди. Бир икки сафар уни туртиб, итариб ҳам юборибди. Шунда ҳам Муслимжон ўз ахдидам қайтмабди. Бошлаган ишини давом эттираверибди. Секин секин Рустам ака индамайдиган бўлибди. Ўғлининг бу одати унга ёқа бошлабди. Анашундай кунларнинг бирида Рустамжон, дадасини қўлларини юзига суртиб бўлгач, паст овозда, "Борингизга шукр дада" деб қўйибди. Ёнидан намоз китоб чиқариб, олдига секингина қўйиб, ташқарига чиқиб кетибди.
Рустам ака ўғлиниг харакатидан хайрон бўлиб, қўлига намоз китобни олибди ва уни варақлай бошлабди.
Биринчи вароғини очганида, ишидан икки энлик хат гиламга тушибди.
Рустам ака хатни олиб ўқий бошлабди.
"Ассалому алайкум дадажон!
Сиз хақингизда ким нима деса ҳам, барибир мен сизни яҳши кўраман, ўлакса қилиб урган бўлсангизда, мен сизни дадам дейман!
Сиз мени ишонган тоғимсиз!
Сизни зурриётингиз эканлигимдан фахрланаман!
Сиз мени инсон бўлиб туғилишимга сабабчисиз!
Ёшлигимдан менга йўл йўриқ кўрсатиб келдингиз, энди эса сизсиз ўқиётган намозим тўла тўкис бўлмаяпти. Яна сизнинг маслаҳатларингизга, ўгитларингизга мухтожман!
Сиз менга намоз ўқишимда устозлик қилинг!
Эртанги ўқиладиган намозимда, сиз олдимга ўтиб имомлик қилинг!
Илтимос сиздан деб ўғлингиз Муслимбек!" Рустам ака ушбу хатни ўқир экан, кўзларидаги ёшни тия олмабди. Анчадан бери ўғлини қилаётган харакатларидан кўнгли юмшаб турган ота, ушбу хатни ўқиб бўлиб хўнграб йиғлаб юборибди.
***
Яқинда Рамазон хайити куни, ногахон ўша меҳридарё йигитни ва ёнида оқ яктак, бошига дўппи кийган, соч соқоллари олинган, юзларидан ўзгача нур таралиб турган Рустам акани кўриб қолдим.
Кўрдиму, қувониб кетдим. Инсоф бергани чин бўлсин дедим. Буларнинг ҳаммасига ана ўша йигитча Муслимбек сабабчи эди.
Оллох рози бўлсин шу йигитдан!
*******************
Меҳр- бу инсоннинг олий туйғусидир!
Меҳр сабаб, инсонлар хатто йиртқич хайвоннида ўз қўлларига ўргата оладилар.
Шу ўринда, севимли ёзувчимиз Ўткир Хошимовнинг, меҳр тўғрисидаги қуйидаги битикларини ёдга оламиз.
Инсон хаёти давомида ҳар нарсадан тўяр экан. Ейишдан, ичишдан, кийинишдан, бойликдан хатто яшашдан ҳам. (Умри поёнига етиб, бир жойда ётиб қолганида, Оллохга ёлвориб, "Эй бор Худоё, жонимни олақолгин энди" дер экан), лекин ҳеч қачон меҳрдан тўймас экан. Шу сабабдан ҳаммамиз ҳам хар доим ўша меҳрга мухтожлик сезар эканмиз.
Азизларим, сизлардан илтимос бир-бирларимизга нисбатан меҳрли бўлайлик, бу гўзал туйғуни ҳеч биримиздан қизғонмайлик!
Иқбол Юсуф.
2014 йил 28 август.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 79
MUSTAQILLIK KUNI MUBORAK BO'LSIN ! ! !
Assalomu aleykum hurmatli o'zbekistonliklar! Bugun biz uchun eng ulug' kun. O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligiga 23 yil to'ldi. Istiqlol kuni barchamizga muborak bo'lsin, mustaqilligimiz abadiy bo'lsin! Mamlakatimiz ushbu qisqa fursat ichida ulkan yutuqlarni qo'lga kiritdi. Yaqin kelajakda yurtimiz jahonning eng rivojlangan davlatlariga qatoriga qo'shilishiga umid qilamiz. Shukurki, rivojlanishning onasi - tinchlik nomli muqaddas ne'matga egamiz.
Shuningdek, bugun bizga jonajon qo'shni mamlakatlardan biri Qirg'iziston Respublikasining ham mustaqillik kuni. Shu munosabat bilan xalqimiz va saytimiz nomidan qirg'izistonlik birodarlarimizni ham mustaqillik kuni bilan tabriklaymiz!
Сизлар учун чуқур таъзимдаман.
Минг шукр! Сиздек инсонлар даврасига қўшилганимдан.
Насиб бўлса, тез тез янги мақолаларимни сизларга хавола қилиб бораман..
Шу ўринда, эртанга байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини ва фуқароларини Мустақилликнинг 23 йиллик байрами билан табриклайман.
Мустақиллигизми абадий бўлсин!