Хар гал қўлларини баланд кўтариб аввал юртимизни, элимизни, ўтмишда ўтган жамики мўмин-мусулмонларни дуои хайр қилар эдилар.
Бир неча кундан бери хаёлларим паришон. Қарийб бир асрлик ёшни қоралаган отахонга рўпара келиш ва уларни одатимга кўра жума муборак кун билан табриклаб, дил изхорларини эшитишим лозим эдида.
Чунки, отахонни асосий юпанчлари жума намози эди. Жамоатга жуда ташна инсонлар.
Бугун жума.
Масжидларида жамоати йўқ жума.
Азони бор, иқомати йўқ жума.
Мехроби бор, имоми йўқ жума.
Минбари бор мавизаси йўқ жума...
Не истихола ила мўйсафиднинг хузурларидаман. Салом-аликлашдик. Оппоқ сақоллари кўз-ёшларидан увиган. Кўзлари қизариб хам кетибди. Титроқ овозда:
Хожим, бугун мени сиз масжидга олиб борсангиз, дедилар.
Хайратланиб, кўзимни кўзларидан узмай қараб турибман. Орамизга бироз жимлик чўкди, яна сўзларида давом этдилар.
- Масжидга кирмаймиз, мен хаммасидан хабардорман. Фақат азонни ўшайда эшитиб қайтамиз.
Мен гапирмадим, ё гапиролмасдим, ўзимни зўрға тутиб тургандим. Бошимни эгиб розилигимни ишора қилолдим холос.
Озғин қўлларидан тутиб, аста машинамга ўтқаздим. Масжидга етиб бордик хамки, азон чақирила бошланди. Машинада эшитиб ўлтирдик. Муаззиннинг майин, ғамгин овози янаям таъсирли эдики, баданларимиз титраб кетди.
Бу сафар отахоннинг дуолари жуда қисқа бўлсада, мусулмон оламининг ягона тилаги эди:
- Эй Роббим, Уйингни бандаларинга Қиёматгача қайта ёпилмайдиган қилиб очгин!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 20