Предыдущая публикация
Uzbek kino gif yangilklari

Uzbek kino gif yangilklari

19 июл 2017

ЁНҒОҚ БАРГИ

Турли тери касалликларини қисқа муддатда тез ва фаол даволашда ёнғоқ барги ажойиб шифобахш воситадир. Унинг баргларида темиратки ва экзема (чилла яра)ни даволашдек мураккаб ишда ёнғоқнинг қуритилган барглари қайнатмаси билан алоҳида ванна қилишни тавсия этиш мумкин. Уни тайёрлаш учун 300 грам қуритилган ёнғоқ барги устига 1 литр қайноқ сув қуйиб, 20 минут қайнатилади, сўнгра 3-4 соат давомида тиндирилади. Дори докадан ўтказилиб, мақсад бўйича ишлатилади.
Ёнғоқ баргларининг инсон учун шифобахш хусусиятлари мағзига қараганда кам эмас. Унинг баргларида бошқа шифобахш табиий воситаларда учрамайдиган аскорбин кислотаси, флавоноидлар, каротин ва гликозидлар бор.
Баргининг қайнатмаси томоқ шамоллашини олиб, милкларни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Бундан ташқари баргининг қайнатмаси пешоб ҳайдаш хусусиятига эга, бу эса, пешоб йўллари иллатларини даволашда ундан кенг фойдаланишга сабаб бўлади.
Ёнғоқ мағзи
Ёнғоқ мағзи хотирани кучайтириб, қандли диабетни даволашда ёрдам берувчи турли микроэлементларга бой. Бу моддалар шунингдек гипотензив (артериал қон босимини туширувчи) фаолликка ҳам эга.
Ёнғоқ шарбати
Ёнғоқ шарбати 100 дан ортиқ турли паразитларни бартараф қилиш хусусиятига эга. Кучли гижжа ҳайдаш фаоллиги билан бир қаторда, бу шарбат ўт ҳайдаш фаоллигига ҳам эга. Ёнғоқ дамланмаси ниҳоятда фойдали восита бўлиб, тухумдондаги ўсма, бачадон миомаси, йўғон ичакдаги полипларда, шунингдек, қалқонсимон безларда пайдо бўлган тугунчаларни даволашда ажойиб фойда бериб, яхши натижаларга сабаб бўлади. Сезиларли натижага эришиш учун бундай муолажа давомийлиги бир ойдан кам бўлмаслиги лозим. Дамланма хроник ичкетар муаммосини ҳал қилишда яхши таъсирчанлик ва фаолликка эга.
Хом ёнғоқ дамланмаси. Бундай шифобахш восита бир қанча турли касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкин. Буларга ошқозон-ичак касалликлари, пешоб ва жинсий йўллар касалликлари, лейкемия, сил каби касалликлар киритиш мумкин. Бундан ташқари хом ёнғоқ дамланмаси модда алмашинув жараёнини тезда меъёрига келтириб, организмни турли токсин ва хилтлардан тозалайди.
ЁНҒОҚ ЁҒИ
Ёнғоқ ёғи унинг мағзини экстракция қилиш йўли билан олинади. Ёғнинг ранги ёқут ранг қип-қизил ажойиб кўринишда бўлиб, кишини лол қолдирадиган ёқимли таъмга эга. Ёнғоқ ёғининг фойдали хусусиятлари. Бу ёғнинг фойдалилиги унинг таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган турли микроэлементлардадир. Унинг таркибида тўйинган ёғ кислоталари ҳамда С, В ва Е витаминлари, темир, йод, кальций, цинк, магний ва мис бор.
Ёнғоқ ёғи - бебаҳо маҳсулот, у инсон организмини фойдали ва зарур бўлган (ёғ кислоталари) моддалар билан тўйинтиради. Ёнғоқ ёғи таъсири билан балғам кўчиши осонлашади, унинг истеъмолини гепатитда, астмада ва сил касаллигида тавсия этилади. Онкологик касалликларга мойиллиги бўлган кишиларга бу ёғни истеъмол қилиб туриш лозим, чунки у ёмон сифатли ўсимта ҳужайраларининг шаклланишига қаршилик кўрсатади.
Таажжубки, парҳезшунос мутахассислар ёнғоқ ёғини истемол қилишни меъёридан ортиқча вазнли, тўладан келган кишиларга тавсия қилишади. Ёнғоқ ёғини истеъмол қилган киши организмини тозалайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, организмдаги ҳужайралар ҳам ёшаради. Ўзининг витаминларга бой таркиби сабабидан ёнғоқ ёғи шамоллашдан фориғ бўлишда иммунитетни мустаҳкамлаш йўли билан ёрдам беради
Ёнғоқ ёғи ҳомиладор аёлларнинг токсикозни енгил бошдан кечиришда ҳам ёрдам беради. Уни истеъмол қилишни катталарга ҳам, болаларга ҳам тавсия этилади. Бола ўсиб, ривожланади, бу даврда бола организми учун ёнғоқ ёғида мавжуд моддалар ўз-ўзидан зарурдир. Агар бола ёшлигидан овқатига ёнғоқни қўшиб истеъмол қилиб ўсса, бу унинг ақлий ривожланиши мукаммал бўлишига, жисмоний ва руҳий-ҳиссий ривожланиши жойида бўлишига сабаб бўлади.

ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410945072
БЕЛДАГИ ГРИЖАНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ Белда грижа бошланса икки сонга хам каттик огрик беради. Агар сизда ушбу белгилар бошланаетган булса японча даволаш усулида фойдаланиб куринг. Бунинг учун куп вакт талаб килинмайди. 👉Сочик ёки адиялни энига 40 см махкам килиб рулет шаклида уранг. Айлана 10 см булсин. Ип Билан яхшилаб богланг. 👉Энди текис ерга осмонга караб ётиб белингиз тагига рулонни куйинг. Рулон киндигингиз тугрисига турсин. 👉оёкни узатамиз, орасини 20 см очамиз. Оёк учларини бирлаштирамиз 👉кулимизни юкорига кутариб кафтимизни ерга куямиз. (Расмдагидек) 👉шу мувозанатни 5 дакика ушлаймиз. Бу машкни аста секин кутариб 10 дакикагача етказиш мумкин. Бир Кунда 2-3 махал бажарилади.
ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410949680
ҚАНТЛИ ДИЯБЕТНИ ДАВОЛАШ 🔴 Ўғли қотган нонни майин эзиб, тоза шакар билан аралаштириб, ҳар куни наҳорга икки кафтдан истеъмол қилиш қандли диабетга фойдали. 🔴 Бир кило чигит яхшилаб туйилади, уч литр сувда бир кеча-кундуз ивитиб қўйилади, кейин аралаштириб докадан ўтказилади. Олинган сувга новвотни янчиб қўшилади. Кейин уни тоза қозонга солиб, секин бироз қайнатилади. Ґар куни саҳарда наҳорга 150 гр. дан ичиб, уч соат юрилади. Дори тугагач, бир ҳафта дам олиб янгитдан тайёрланади ва ичилади. 🔴 Мунтазам хом карам **** юриш ҳам қандли диабетда фойдали. 🔴 Сирен гулининг баҳордаги ғуддасини қайнатиб, кунига овқатдан олдин бир ош қошиқда уч мартадан ичиш ҳам қандли диабетга даводир. 🔴 Сув ёқасидаги тол баргидан юз донасини сувда қайнатиб, совугач ичилади, бу муолажа 10 кун давом этади. Хом бақлажон ҳам қанд касалига даводир.
ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410950192
ШАРБАТЛАРНИНГ ФОЙДАЛИ ҲУСУСИЯТЛАРИ 🔵 Анор шарбати – нимжон организмни мустаҳкамловчи, операциядан сўнг куч берувчи ҳисобланади. Камқонликда ҳам анча фойдалидир. 🔵 Олма шарбати – юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсонларга жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Организмдаги тузларни чиқариш хусусиятига ҳам эга. 🔵 Нок шарбати – сийдик ҳайдовчи ва микробларга қарши курашувчи хусусиятли шарбат ҳисобланади. Буйракдаги тошларни туширишда ҳам ёрдам беради. 🔵 Сабзи шарбати – иштаҳа ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. 🔵 Узум шарбати – асабларни тинчлантириш, сийдик ҳайдовчи ва қондаги холестирин миқдорини пасайтириш хусусиятига эга. 🔵 Шафтоли шарбати – юрак фаолиятини яхшилаш, камқонликда, ошқозон хасталикларида, ич қотишида яхши фойда беради.
ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410951984
БОДОМ Халқ табобатида ширин бодом мағзининг қанд билан аралаштирилгани нафас қисиши, бош айланиш сингари касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Аччиқ бодом – озиқ эмас, фақат доридир. Ширин бодом эса яхши озиқдир. 🔴Бодомнинг бу тури сепкил, нуқтали қонталаш, офтобдан қорайишга қарши қўлланилади. У юздаги ажинларни ҳам ёзиб юборади. Ширин бодом ейилса, семиртиради. 🔴Қулоқнинг оғриши ва ғувуллашида фойда қилади, айниқса, аччиқ бодомнинг ёғи ва унинг янчилгани фойда қилади. 🔴Агар бодом дарахтининг илдизини майда туйиб, сирка билан ёки гул ёғи билан қўшиб пешонага қўйиб боғланса, бош оғриғига фойда қилади. Аччиқ бодомнинг ёғи ҳам шундай таъсир этади. Бу мева кўриш қувватини кучайтиради. 🔴Аччиқ бодом буғдой крахмали билан бирга қўшиб ишлатилганда қон туфлашга, узоқ давом этаётган астма (зиққинафас) ва зотилжамга фойда қилади. Туйилган бодом йўтал ва қон туфлашга фойдалидир. 🔴Бодом айниқса, аччиқ бодом жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади. Агар унинг янгисини пўстлоғи билан ейилса меъдани намликдан тозалайди. 🔴Аччиқ бодом буйракдаги тиқилмаларни очади. Унинг ёғи эса буйракни ва қовуқни тозалайди, тошларни майдалайди. Айниқса, гулсафсар илдизи билан қўшиб ичилса, яхши фойда қилади.
ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410953008
ЁНҒОҚ 🔴Хом ёнғоқ қобиқ ширасидан темиратки (экзема), дерматоз каби тери касалликларини даволашда фойдаланилади. Ревматизм (бод) ва рахит касалликларида ёнғоқ баргларидан тайёрланган қайнатмада ванна қилинади. Ёнғоқ баргидан дамлама ҳам тайёрланади. 🔴Япроғи ва қобиғи буриштирувчи хусусиятга эга бўлиб, қон оқишга қарши фойдаси бор. 🔴Ёғи сарамас (рожа) ва оқма яраларга фойда қилади. Унинг мураббоси мижози совуқ меъдага фойдалидир. 🔴Ёнғоқ айниқса, қовурилгани киндик устига сепилса, ичак оғриқларини босади ва ични тўхтатади. Мураббоси совуқ мижозли буйракка фойдали. Бу мева гижжаларни ва қовоқ уруғисимон гижжани ҳайдайди.
ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410954544
ИЧНИ ЮМШАТУВЧИ ВА ҚОТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР  👉 Ични юмшатади:  1. Ўрик, олма, олча, нок.  2. Арпа ва сули қайнатмаси.  3. Бодринг, тарвуз.  4. Ҳамма кўкатлар.  5. Ҳамма сабзавотлар.  6. Лимон, апельсин.  7. Отқулоқ, ялпиз.  8. Оқ пиёз.  9. Кўк чой.  10. Қора андиз, эрмон.  11. Алоэ – сабур, далачой.  12. Маккажўхори попугининг қайнатмаси.  13. Жағ-жағ, ялпиз.  14. Угра оши.  15. Карам.  16. Узум, олча, тоғ олча.  17. Қатиқ зардоби.  👉 Ични қотиради:  1. Анор пўстининг қайнатмаси.  2. Оқишоқ хўрда.  3. Янги қатиқ.  4. Оддий жийда, ёнғоқ.  5. Новвот.  6. Қовурилган овқатлар.  7. Ловия.  8. Хандон писта, бодом.  9. Ширинликлар.  10. Пишлоқ.  11. Қора чой, қаҳва.
ЁНҒОҚ БАРГИ - 858410955824

Комментарии 8

АЛИ ЖАН
Фото
19 июл 2017
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    - -
    Tomoq og'riganda milklari davolawda faqatgini og'iz caylsa buldimi yoki istemol qilinadimi?
    19 июл 2017
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Ⓐ︎Ⓑ︎Ⓓ︎Ⓤ︎Ⓛ︎Ⓛ︎Ⓞ︎Ⓗ︎ 𝖝𝖆𝖓𝖆𝖇𝖆ᗪ𝖊𝖘
    Ⓐ︎Ⓑ︎Ⓓ︎Ⓤ︎Ⓛ︎Ⓛ︎Ⓞ︎Ⓗ︎ 𝖝𝖆𝖓𝖆𝖇𝖆ᗪ𝖊𝖘
    Бойдокли тошмаларгачи фойдаси боми
    19 июл 2017
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    К Б
    К Б
    гап ёк Ражап
    29 авг 2017
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Шухратбек Муминов
    Шухратбек Муминов
    Жуда ажойип фойдали маслахатлар учун рахмат
    25 сен 2018
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Mahmudov Rashid
    Mahmudov Rashid
    Maslaxatlarga GAP YO
    9 ноя 2018
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Лела Ханим
    Лела Ханим
    Яна бошка
    25 сен 2019
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Шамшиддин Жумаев
    Шамшиддин Жумаев
    Кизим яхши кулланмаларинг учун рахмат мен хам 2 йилдан бери  холанг 3 йилдан умуртка грижаси билан азоб еймиз  сен айтган кулланмани ижро этиб курамиз фойдаси булса булмаса хам олдиндан ташаккур сог бул кизим
    13 янв 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    Uzbek kino gif yangilklari

    Uzbek kino gif yangilklari

    ЛентаТемы 109 610Фото 150 739Видео 62 102Участники 228 534
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 109 610
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться