Предыдущая публикация
💫✨🥀𝑨𝒍𝒗𝒐𝒏 𝑳𝒐𝒍𝒂𝒍𝒂𝒓🥀✨💫🕋 ХАЛОЛ ЯША🕋 🕋ХАЛОВАТ ОЛ🕋

💫✨🥀𝑨𝒍𝒗𝒐𝒏 𝑳𝒐𝒍𝒂𝒍𝒂𝒓🥀✨💫

4 апрпредложила 
🕋 ХАЛОЛ ЯША🕋 🕋ХАЛОВАТ ОЛ🕋

УЗИЛМАС РИШТА

Миллион йиллик қўрғонларни бузган билан,
Фисқу фасод гирдобида сузган билан,
Бир кун ўзига келар, чоҳ қазган билан—
Қариндош у, қариндош у, қариндош у.
Томирида равон оқиб турар қонинг,
Насл-насаб ажратишга йўқ имконинг,
Юзин бурса ҳамки, ачиб турар жонинг,
Қариндош у, қариндош у, қариндош у.
Имон тилаб, инсоф тилаб умринг ўтар,
Юз йил яшашга ёнида қурбинг етар,
Қадрсизман, дема, бир кун қадринг ўтар—
Қариндош у, қариндош у, қариндош у.
Чуқур кирма "душман" ингнинг ботқоғига,
Кўп куйинма туриш-турмуш, ётмоғига,
Умид қилгил, яраш тонги отмоғига—
Қариндош у, қариндош у, қариндош у.
Ёвқарашлар, ётқарашлар топар барҳам,
Жон-жонига оро кирмас олтин, дирҳам,
Бошга мушкул тушганида керак маҳрам,
Қариндош-у, қариндош-у, қариндош-у.
Не-не қариндошлар унда мангу маҳкум,
Қисматларни тарозида тортмоқ муҳим.
То қиёмат, тақдири бир, бир тан-жон ким?—
Қариндош- у, қариндош-у, қариндош- у.

УЗИЛМАС РИШТА - 5398278629802

Комментарии 4

Nuriya Gulim
Nuriya Gulim
«Ҳамма нарсани тушунтириш мумкин. Лекин ҳаммага эмас…!»
Нега шундай? Ахир сўз тушунтириш учун берилган, ақл англаш учун, қалб эса ҳис қилиш учун эмасми? Унда нега бир гап кимгадир нурдек етади, бошқасига эса девордек тўсилади?
Ҳақиқатни тушунтириб бўлмасми? Ёки уни қабул қиладиган қалблар камайиб қолдими?
Инсон кўпинча “мен тушундим” дейди. Аммо у ҳақиқатан тушундими? Ёки фақат эшитдими?
Нега баъзи одамлар энг оддий ҳақиқатларни ҳам қабул қилолмайди?
Нега улар ҳақиқатни эмас, ўзларига ёққан тасаввурни танлайди?
Чунки тушуниш фақат эшитиш эмас.
Тушуниш бу тайёрликдир.
Қалб тайёр бўлмаса, энг равшан ҳақиқат ҳам туманга айланади.
Бир инсонга сабр ҳақида гапирсангиз, у бош чайқаб қабул қилади. Бошқаси эса сабрни заифлик деб ўйлайди.
Бир инсонга муҳаббатни тушунтирсангиз, у уни қадрлайди. Бошқаси эса уни фақат манфаат билан ўлчайди.
Нима учун?
Нега бир ҳақиқат турлича қабул қилинади?
Чунки ҳар ким дунёни ўз қалби даражасида кўради.
Шундай савол туғилади,ҳақиқатни тушунтириш керакми ёки инсо...Ещё

Шундай савол туғилади,ҳақиқатни тушунтириш керакми ёки инсонни унга етаклаш керакми?
Сўзлар етарлими ёки ҳаётнинг ўзи ўқитувчими?
Кўпинча инсон бошқани тушунтиришга уринади, лекин унутган бир нарса бор,
тушуниш бу мажбурий жараён эмас.
Қалб очилмаган жойда, сўзлар ёпиқ эшикка урилади.
Қулоқ эшитса ҳам, руҳ эшитмаслиги мумкин.
Нега баъзан жимлик мингта сўздан кучли?
Нега инсон баъзи ҳақиқатларни фақат оғриқ орқали англайди?
Чунки тушунтириш бу берилиш,
англаш эса топилишдир.
Инсон ўзининг ичида тайёр бўлмагунча, ҳеч қандай далил уни ўзгартиролмайди.
У ўз ҳақиқатини ҳимоя қилади, ҳатто у хато бўлса ҳам.
Шунда яна бир оғир савол туғилади.
Биз ҳақиқатни айтяпмизми ёки уни мажбурлаяпмизми?
Биз тушунтиряпмизми ёки ўзимизни исботлаяпмизми?
Ҳақиқий донишмандлик ҳаммага тушунтиришда эмас.
Кимга, қачон ва қандай айтишни билишдадир.
Чунки ҳар бир инсоннинг қалби бир вақтда очиладиган эшик эмас.
Унинг ҳам ўз вақти, ўз дарди, ўз сабаби бор.
Баъзан эса…
тушунтирмаслик ҳам бир ҳикматдир.
Негаки, ҳар бир ҳақиқатнинг ўз манзили бор.
Ва ҳар бир инсон унга ўз вақтида етади.
Энг муҳим савол эса шудир, сен ҳақиқатни тушунишга тайёрмисан?
Ёки фақат эшитиш билан чекланяпсанми?
Чунки ҳақиқатни қабул қилган қалб ўзгаради.
Ўзгаришдан қўрққан қалб эса баҳона қидиради.
Ҳамма нарсани тушунтириш мумкин…
Лекин англаш фақат хоҳлаганларга насиб этади азизларим!
4 апр
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Nuriya Gulim
    Nuriya Gulim
    Фото
    4 апр
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Nuriya Gulim
    Nuriya Gulim
    Фото
    4 апр
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Nuriya Gulim
    Nuriya Gulim
    Фото
    4 апр
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    💫✨🥀𝑨𝒍𝒗𝒐𝒏 𝑳𝒐𝒍𝒂𝒍𝒂𝒓🥀✨💫

    💫✨🥀𝑨𝒍𝒗𝒐𝒏 𝑳𝒐𝒍𝒂𝒍𝒂𝒓🥀✨💫

    ЛентаТемы 10 090Фото 13 204Видео 1 625Участники 1 144
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 10 090
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться