Предыдущая публикация
❄️🌨༻ 💚𝐃𝐀𝐘𝐃𝐈🎀𝐗𝐈𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈𝐌💚 ༺🌨❄️🌸༻ 💚𝔻𝔸𝕐𝔻𝕀 🎀𝐗𝐈𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈𝐌💚 ༺🌸

❄️🌨༻ 💚𝐃𝐀𝐘𝐃𝐈🎀𝐗𝐈𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈𝐌💚 ༺🌨❄️

4 марпредложила 
🌸༻ 💚𝔻𝔸𝕐𝔻𝕀 🎀𝐗𝐈𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈𝐌💚 ༺🌸

#ТАЛАБЛАРИГА_БИНОАН

МУАЛЛИФ: ХАЗОНРЕЗГИ
#БАРС
1- ҚИСМ
Босс "офис"га тун ярмидан ошганда қайтди . Эшик тагида қўл қовуштириб турган икки қўриқчи йигит уни кўргач бир қур кўз ташлашди- ю , аммо овоз чиқариб салом беришмади. Таомил шу. Босснинг кўзига узоқ вақт тик қараш мумкинмас. Савол сўралмаса лаб жуфтлаш тақиқланган. Бу "зулмат олами"нинг ёзилмаган қонунлари . Бу қонун қачон, ким томонидан ёзилганини Босс билмайди, билишга қизиқиб ҳам кўрмаган . Шундай бўлиш керак дейилдими , демак шундай. Тамом - вассалом ...
Боссни ҳар сафаргидек "ўнг қўли" Лочин кутиб олди . Лочиннинг асл исми - Йигитали бўлиб унга табиатидан келиб чиқиб "Лочин" лақаби қўйилганда эътироз билдирмаган эди. Аслида қўл остидагилар ҳеч қачон ўзидан юқоридагиларга тиш ҳатлаб лом- лим демасликлари кераклигини калласи билан уришиб қолган ҳар қандай йигит ҳам билаверар эди- ю , аммо Лочинга келганда бу ҳукм бироз юмшатилиниши жоиз эди. Лочин Боссдан икки ёш кичик бўлишига қарамай , унга қарашли чамаси ўттиз нафар хос йигитлари орасидаги яқин ва юзига ҳақиқатни рўйи - рост айта оладиган даражадаги бирдан- бир қадрдон дўсти эди.
Боссни кузатиб келган тўрт нафар йигит ташқи ҳовлида қолишди. Босс Лочиннинг ҳамроҳлигида ички ҳовлига ўтди .
Босс ичкарига қадам қўйган ҳамоно қандайдир воқеа юз берганлигини Лочиннинг нигоҳларидан ўқиб бўлганди . Зеро унга Барс деган нисбат бекорга берилмаган эди . У жуда кичик деталларга ҳам чуқур аҳамият бера олиши, теран заковоти туфайли тезда хулоса чиқариши , ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини йўқотмай шиддат билан жавоб қайтаришга усталиги учун шу лақаб билан "сийланганди" . Босс ,яъни Барснинг асл исми Шерзод бўлиб, ҳақиқий исмини ўзи ҳам деярли унутаётган эди . У ўз оламида Барс номи билан танилган эди ...
Барс икки қаватли муҳташам уйнинг биринчи қаватига киргач, кенг даҳлиздан ўтиб ўзининг севимли хонасига йўл олди . Бинода йигирма иккита хона бор бўлиб тенг ярми Барснинг ихтиёрида эди. Бинонинг нариги тамонидан очилган эшик орқали унинг қолган ярми ҳизматдаги йигитлар учун ажратилган эди . Барс ва йигитларнинг кўшклари орадаги кичик эшик орқали ажратилган бўлиб , у ердан кириб чиқишга фақат "айримлар"гина ҳақли эдилар. Барснинг энг севимлиси хонаси катта бўлса- да , ортиқча дераза ва ромлардан ҳоли ўнг тарафдаги тўртинчи хона эди . Барс хонага кириб тўрдаги диван- креслога ўзини ташлади . Лочинга ўткир нигоҳларини қадади :
- Эшитаман ...
- Ака ... Гувала қовун тушурибди .
У ...
- Аччиқ ичакдек чайналма . Эркак бўл-шарт кес !
Барснинг сўзларидан ортиқча тафсилотларга ҳуши йўқлигини тушунган Лочин гапнинг пўсткалласига ўтиб қўяқолди :
- У қароргоҳимизга бир қизни олиб келибди . Қизни Ўсалнинг шотири Қовун ўғирлаб кетаётган жойида Гувала уни ҳам , икки шеригини ҳам жой - растонига жойлаб, қизни ...
- Ўсалнинг йигитлари "ухлабди"ми ?!
Барс масалани қанчалик жиддийлиги билан қизиқди .
- Йўқ , озроқ "осмонлардаги сайр"га кетишибди . Лочин йигитлар яхшигина дўппосланиб , яқин орада хушига келмаслигини тушунтирган бўлди .
- Чақир ...
Лочин "Кимни чақирай ? " деб сўраб ўтирмади . Чўнтагидан рация чиқади . Ундаги тегишли тугмани босди . Кўп ўтмай хонанинг эшиги тақиллади. Остонада Гувала кўринди.
Гувала ўрта бўйли, елкалари кенг, мушакдор, ёши ўттиз бешларга бориб қолган тунд чеҳрали йигит эди . Барс йигитнинг хар икки қўл панжаларининг жуда ҳам катта эканлигига аҳамият бериб "гувала" лақаби бекорга берилмаган-да ўзиям " деган фикрни хаёлидан ўтказди .
- Келинг битта ,- Барс Гуваланинг ишидан жаҳли чиққан эди .
Гувала бошини хиёл эгганча остонада лом- лим демай қаққайиб тураверди.
- Нима бўлди , окахон ?! Юракдан урдими ?!
Гуваланинг кенг , ялпоқ юзига ярашмаган митти кўзлари оловланди :
- Узр, Босс. У қиз қизим тенги. Мен фикри бузуқ йигитлар тоифасига кирмайман .
Барс "Шундайми , унда бу ерда қанд еб юрибсизми , окаси?!" демоқчи бўлди-ю , ўзини тийди .
Унинг ўрнига Гувалани ҳотиржам тинглашга ҳозирланди:
- Шундайми ?! Эшитаман бўлмаса .
Лочинбек менга "наригилар"дан
@Xazon_Rezgi /1
#БАРС
кўз- қулоқ бўлиб юришимни сўрагандилар . Шунга Қовунни изидан тушгандим . Икки - уч кундан буён марказ- 5 атрофида ўралашиб юргани эътиборимни тортди. Ниманидир режалаштираётганлиги аниқ эди . Бир вақт қарасам бугун кечки соат тўққизларда етти қаватли уйдан чиққан бояги қизни ...
Қиз биринчи қаватда жойлашган супермаркетдан майда - чуйда олди. Сўнг қайтиб подъездга кирганида Қовун уни изидан борди. Орадан беш дақиқа ўтар- ўтмас Қовун ва унинг бир шериги қизни бехуш ҳолда қўлларида кўтариб чиқиб машинага ортишди . Машинада уларни яна бир шериги кутиб турарди . Мен вақт кетказмасдан уларни ортидан тушдим. Йигитларни овлоқ бир кўчада қувиб ўтдим ва машинамни йўлларига кўндаланг қўйдим . Дастлаб қоронғи бўлганлиги учун Қовун ва шериклари мени танимади . Оддий гувоҳ деб ўйлаб орадан олиб ташлашмоқчи бўлишди . Аммо машиналаридан тушиб бақамти келиб юз- юз бўлгач , мени танишди. Аввалига яхшиликча келишишмоқчи бўлишди. Мен эса қизни берганларидагина улар билан муроса қилишга розилигимни айтдим . Турган гап-ки , қизни куч ишлатиб қўлга киритдим .
Бор гап шу ...
Барс Гувалага синчков тикилди.
- Қойил ... Гап йўқ , окаси . Шундай қилиб "иккилик" ўртасида уруш оловига гугурт чизиб келдим денг?! Ўзи шундоқ ҳам ўртадаги иплар "узилсамми" деб турган эди . Энди арпа уни баҳона бўладиган бўпди-да .
Гувала индамади . Эътироз билдирмади . Хулосани Барснинг ўзи чиройли қилиб ясаб олишини билишга етадиган фаросати бор эди унинг .
- Мен ҳаммаларингга таъкидлайвериб чарчадим . Ишимизга аёл аралашмаслиги керак деб . Сенларни бўлса асабга тепишдан бошқа қиладиган ишларинг қолмади. Менга олийжаноблик , эркакликдан ваъз ўқимоқчи бўласанлар-да а ? Ўзи бу иш шундоғам жазосиз қолмас эди . Йўқ , булар йўқ ердан бошимга бало сотиб олиши керак . Ўсал масалани ўз фойдасига буришдан учун ғирромликдан тоймайди . Кўрасан , ҳали улар жабрдийда бўлиб чиқишади , - Барс Гувалага қараб заҳарханда кулди ,- қишда қулупнай ташийдиган бўлдингиз, окаси...
Гувала кафтига йўталди .
Барснинг қошларига тугун тушди :
- Ниманидир қотирдим демоқчисиз, шекилли ?
- Менда ўзимни оқлайдиган ...
- Нима у ?!
- Машинам ойнасидаги камера ишлаб турганди .
Барснинг қошларидаги тугун ечилди :
- Боқса одам бўласиз , окаси ...
Барс уни кечирганини сезиб Гувала илжайган бўлди :
- Яна бир гап ...
- Уфф, шу яналардан тўйдим - норозилигини яширмади Барс, нима яна ?!
- Хуллас ... Қиз ўзини биз олиб қочганмиз деб ўйлайди . Қовун унга ҳушсизлантирувчи дори ҳидлатган. Мен қизни бу ерга олиб келганимда ҳам ҳуши ўзида эмас эди . Орадаги олушувниям кўргани йўқ
Барс ўзини босиб олган , юзида осойишта ҳотиржамлик ҳукм сурарди :
- Яхши , боришингиз мумкин.
Гувала овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб чиқиб кетди .
- Лочин ,- деди Барс боядан бери суҳбатга аралашмай , бурчакдаги креслода телефон титиб ўтирган "ўнг қўл"ига,- Гувала ўшами ?
Лочин вазмин овозда жавоб берди :
- Ўша ...Синглисини деб...
* * *
Гувала деб аталмиш бу йигитнинг асл исми Ҳисомиддин эди. У пойтахтдан унча узоқ ҳам бўлмаган вилоятда туғилган , ўсган , турмуш қурган эди . Эсини таниганидан , қўли кетмонда бўлган бу йигитнинг тақдирини қишлоқдоши , яна ҳам очиқроқ айтилса ён қўшнисининг охирини ўйламай қилган номаъқул иши бутунлай ўзгартириб юборди .
Ҳисомиддин отадан эрта етим қолганида ҳали ўн беш ёшга ҳам кирмаган ўспирин йигитча эди . Касаллик туфайли бевақт оламдан ўтган отасидан кейин рўзғорнинг оғир юки унинг нозик елкаларига тушди . Онаси , икки укаси- ю , бир синглиси , ўзи билан беш жон отасидан қолган каттагина томорқаси даромади ҳамда онасининг фаррошлигидан келадиган ойликка кўз тутиб қолишган эди.
Яхши ҳам раҳматли отаси меҳнатда обдон чиниқтиргани . Отадан кейин Ҳисомиддин бир эгилди- ю , кейин қаддини тутишга ҳаракат қилди , чунки истаса, истамаса гарданига тушган рўзғор юкини тортишнинг бундан бошқа иложи йўқ эди .
Ҳисомиддин аввалига секин-аста томорқани гулдек яшнатди . Кетма- кет турли мева- сабзавотларни етиштириб , бозорга олиб чиқиб сотди .
@Xazon_Rezgi /2
#БАРС
Икки укаси томорқани бинойидек эплаб ёнига киришганидан сўнг , қишлоғидаги фермердан ижарага ер олиб деҳқончилик қила бошлади .
Ҳалол меҳнатнинг ортидан рўзғорларига барака кириб қолгач , муштипар онаси Ҳисомиддинни "ҳарна қутилганим" дея йигирма ёшида ўзларига ўхшаш камтар ва камсуқум оила қизига уйлантириш ҳаракатига тушди . Йигит ва қиз тараф бир- бирига маъқул келгач , йигирма ёшида Ҳисомиддин бир гўзалнинг беки бўлиб сайланди.
Ҳисомиддинни бахти чиндан кулган эди . Келин бўлмиш Муаттархон чаққон , ораста , лобаргина эди . У тез орада янги оила аъзоларининг ўз қизларидек бўлиб кетди .
Аммо ...
Аммо ҳаёт кўпинча инсон зотига ўзи кутмаган тақдир бичиб қўяр экан ...
Барчаси ўша мудҳиш тонгдан бошланди .
Ўшанда эрта сахарда молхонага сигир соққани борган Муаттархоннинг чинқириғи бутун қишлоқни тутди ...
Қайнисинглиси Анора ўзини осиб қўйибди .
Зумда ҳаммаёқни милиция босиб кетди. Бутун қишлоқни оғзида бир гап :
" Бир балоси бўлмаса..."
"Қиз бола ўзини осишига биргина сабаб бўлади" - деди кўпчилик . Кўпчилик бу фикрни маъқуллади. Гапга- гап қўшилди .
Шунда қўшнини етти яшар қизининг : "Анора опамни мени Толиб акам яхши кўрардилар . Мен уларга хат берганимда акам ҳам , опам ҳам конфет беришарди" деб йиғлаб айтган гапларини эшитган махалла аҳлининг қулоқлари динг бўлиб кетди ... Ҳамма бир-бирига маъноли қараб лаб тишлади .
То милиция савол - сўроқни олиб боргунча ... Ҳисомиддин ўзи ҳисоб- китобни тўғрилаб... юборди .
"Тўғрисини айт !" Ҳисомиддин иккинчи муштни туширганида қон томири ёрилиб кетган Толиб қайтиб ҳеч нарса айтолмайдиган манзилга кетиб қолди...
Ҳисомиддин узоқ йилга кесилиб кетди . "Барчасига айбдор Толиб экан" деган хулоса асосида Аноранинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши ҳам ёпилиб кетди .
Ўшанда Муаттархон уч ойлик жуфти - ҳалоли Ҳисомиддиннинг ортидан дод солиб йиғлаб қолди . Орадан ой ўтмай бу кўргуликларга чидай олмай қайнона ҳам ўз омонатини Ҳаққа топширди.
Ҳисомиддин "у ёқда" онасини қабрга қўя олмагани учун бир йиғлаган бўлса , орадан саккиз ой ўтиб фарзандли бўлганини эшитгач иккинчи бор йиғлади.
Қутилиб чиққанидан сўнг қайтиб қишлоққа бора олмади . Бети чидамади . Аллақачон уйли- жойли бўлиб кетган укаларининг, асосийси ён қўшниси Толибни онасининг кўзларига қарашга қўрқди.
У Муаттархонни ўғли билан Тошкентга олдиртириб келди . Бахтига аёли ўғлига чиройли тарбия берибди. Улар ижарага олинган уйда бахтли яшай бошлашди . Ҳисомиддин мардикор бозорига чиқиб тирикчилик қилар, Муаттархон уйда пишириқ пишириб яқин атрофдаги дўкончаларга топширар эди.
Кунлар шу зайлда ўтар эди . Ҳисомиддиннинг ҳаёти бир зайлга туша бошлаган , кўнгли ҳотиржамлик ва ҳаловат ҳиссини тота бошлаган эди .Токи...
Токи мардикор бозорида иш талашиб муштлашиб кетган бир гуруҳ ишчилар орасига тушиб қолмагунча . Ҳисомиддин уларни ажратаман деб орага тушди- ю , зўравон номини олди- қўйди. Унинг "Беайб- айбдор" номини олиш учун яқин ўтмишдаги тарихи яна бўй кўрсатиб қўйди. Ички ишлар идорасига олиб келинган Ҳисомиддиннинг жонига ўшанда Лочин оро кирган эди. Аслида ишчилар Лочиннинг юмушини талашиб шу куйга тушган эдилар . Лочин бир қиё ташлади-ю , бу ғўлабир йигитнинг айбсизлигини дарров ажратди. Унинг кўрсатмаси билан Ҳисомиддин жавобга тортиладиганлар рўйҳатидан олинди ва шу қароргоҳга келтирилди . Ҳисомиддин ўшандан бери шу ерда . Шу воқеага ҳам саккиз ойдан ошибди . Келганида қурилиш ишларида ишлашни бошлаган Ҳисомиддин мард ва мулоҳазакорлиги сабаб тўрт ойга қолмай хос йигит сифатида сараланди. Овқатни катта-катта егани, иш қилганда ҳар қандай юмушни зумда чангини чиқариб ташлаганлиги сабаб бу ерга келган хафтасиданоқ Гувала лақабини олгани уни заррача ҳам асабийлаштирмаган , жавоб ўрнида мийиғида бир жилмайиб қўйган ҳам шу Ҳисомиддин эди ...
* * *
Тун ярмидан ошган бўлишига қарамай Барснинг кўзига ҳамон уйқу илинай демасди . Лочин уйига кетди. Барс бироз телевизор кўргандек бўлди . Аммо ярим тундаги кўрсатувлар дидига ўтиришмади . У даҳлиздан ўтиб олд
@Xazon_Rezgi /3
​#БАРС
тарафдаги охирги хона - ётоқхонага кирди . У ерда кийимларини енгил тунгисига алмаштирди .
Хонада бироз куймаланган бўлди-ю , қайтадан даҳлизга чиқди . У учинчи хона эшигини чап қўлининг кўрсаткич бармоқ излари ёрдамида очди . Бу ер ташқаридан оддий хонага ўхшаса-да, аммо бино ертўласига олиб тушадиган йўлак вазифасини бажарар эди . Ертўланинг номи ертўла эди халос . Эшик очилиши билан иншоотнинг нафис нур тарқатувчи чироқлари автоматик тарзда ёнди ва атрофни ранго- ранг ёғдулар базмига тўлдирди. Бу хона яхлит катта ер ости саройига ўхшар эди . Тўрт бурчаги тўрт хил вазифа учун мослаштирилган эди . Барс тўғрига юриб чап қўлга бурилди. У ерда узунлиги ўн метрдан зиёд бўлган бассейн сувлари чироқлар нурида жиловланиб турарди . Бассейн чуқурлиги одам бўйидан баланд бўлиб бир бурчагига кумуш ҳалли зинапоя ўрнатилган эди.
Барс эгнидаги тунги ҳалатини ечиб бурчакдаги креслога ташлади ва ўзини сувга отди .
Барс ярим соатга яқин бассейнда чўмилди. Танидаги бор чарчоғини сувнинг оромига алишгач , зинапоя орқали хона саҳнига кўтарилди . Доим тайёр турадиган сочиққа артингач , боягина ечган оч кўкимтир рангдаги сочиқсимон ҳалатини эгнига илди .
Барс қорни очқаганини сезиб ташқарига йўл олди . У даҳлизнинг бу тарафидаги ошхона томонга йўл олди . У қорни очганда қай вақт бўлмасин ошхонадан оғизга ёқар егуликни ҳамиша шу хонадан топарди . Ошхона ошпази қилиб ишга олинган Нури ҳоланинг қўли бениҳоя ширин эди .
Барс ошхонага етишига икки хона қолганда кўзи эшикнинг майда ойнаванд деразачалари орқали тиззаларини қучоқлаб ўтирган қизга тушди . Шундагина Барс боядан бери юрагида муштдек бўлиб турган тугунча шу қиз билан боғлиқ муаммо эканлигини тушунди . Ҳамма хона каби бу ернинг эшиги ҳам калит билан бирга Барснинг бармоқ излари орқали очилар эди . Барс эшикни оҳиста очди . Эшик сурилувчан шарнирлар орқали овозсиз очилди. Барс ичкарига товушсиз қадам босиб кирар экан қиз қандай ўтирган бўлса , ҳудди шу кўйида қилт этмай ўтираверди . У орқасини ўгириб ўтирар ва шу сабабли юзлари Барсга кўринмас эди.
Барс пастаккина стол устига қўйилган егуликка қўл ҳам урилмаганини кўриб қизга раҳми келган бўлди . Ўзини келганлигини билдириш мақсадида овоз чиқариб қисқа йўталди .
Қиз Барснинг хонага кирганини сезиб турган экан . Йигитнинг йўталига жавобан қилт этмай ўтираверди . Барс қизнинг "Қулоғи эшитмайди шекилли" деган гумонга борди .
Қизни юзини кўргиси келди . Уни айланиб ўтиб қизнинг нигоҳларига кўз ташламоқчи бўлди . Қиз тарафга яна икки қадам ташлаган эдики ...
- Уволим тутсин сенларни ... Аллоҳга ҳавола қилдим , - деди қиз ортига қарамай далил овозда. У Барснинг хонага кирганини пайқаган эди...
Барс қизнинг овозини эшитиб ўқ еган қуёндек сапчиб тушди ...
Бу ахир ... Ахир бу ...
#давоми_бор /4
Муаллиф: Хазонрезги

#ТАЛАБЛАРИГА_БИНОАН - 5365319571715

Комментарии 1

Лера Андрианова
Лера Андрианова
26 мар
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ❄️🌨༻ 💚𝐃𝐀𝐘𝐃𝐈🎀𝐗𝐈𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈𝐌💚 ༺🌨❄️

    ❄️🌨༻ 💚𝐃𝐀𝐘𝐃𝐈🎀𝐗𝐈𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈𝐌💚 ༺🌨❄️

    ЛентаТемы 5 404Фото 7 577Видео 489Участники 619
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 5 404
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться