Предыдущая публикация
РУҲИЙ КАМОЛОТ

РУҲИЙ КАМОЛОТ

3 апр

❓Ҳозирги кунда умрада одам кўпайгани учун Ҳажарул асвад олдида одамлар кўпайиб кетди.

Улар ичида Ҳажарул асвадни ўпаман деб, аёллар ҳам тиқилинчга киришмоқда. Уларнинг бу ишлари хато эмасми?
📺 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай тиқилинч пайтларда аёл киши асло Ҳажарул асвадга яқинлашмаслиги керак.
🔜Бу ҳақда “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилган:
ولا تقرب الحجر في الزحام لمنعها من مماسة الرجال
"Аёл киши тиқилинчда Ҳажарул асвадга яқинлашмайди. Чунки аёл киши эркакларга ёпишишдан қайтарилган".
Қолаверса аёл киши тиқилинч ҳолатда Ҳажарул асвадга яқинлашса, авратларини очилиб кетиши, номаҳрамларга ёпишиш каби ўзи билмаган ҳолатда бир қанча гуноҳларни содир этиб қўяди.
🔜Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар ҳеч қачон Ҳажарул асвадни ўпмасин дейилмайди, чунки уни истилом қилиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
واللهِ ليبعثنَّه اللهُ يومَ القيامةِ ، له عينانِ يبصرُ بهما ، ولسانٌ ينطقُ به ، يشهدُ علَى مَنْ استلمَه بحقٍّ رواه الترمذي عن عبدالله بن عباس رضي الله عنه
“Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ Ҳажарул асвадни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Юқоридаги ҳадисга эътибор берилса, унда “истилом қилган бўлса”, дейилмоқда. "Истилом" сўзи Ҳажарул асвадни ўпишдан кўра кенгроқ маънони ифодалайди. Бировга озор бермасдан Ҳажарул асвад олдига бориб, уни ўпилади. Тиқилинч бўлса, яқинроғига бориб, қўлини ёки қўлидаги ҳасса ёки шу каби бирор нарсани Ҳажарул асвадга теккизиб, шуни ўпади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша томонга юзланиб, қўлларини кўтариб, такбир, таҳлил, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Шуларнинг барчаси “истилом” дейилади.
🔜Кимдир умра ёки ҳажга бориб, Ҳажарул асвадни ўпа олмаган бўлса, умра ёки ҳажи нуқсонли бўлди дегани эмас. Чунки узоқдан туриб унга қараб қўл кўтариш ҳам ўпишнинг ўрнига ўтади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар. Шунингдек, барча мўътабар диний манбаларда Ҳажарул асвадни истилом қилиш ҳар доим суннат эмас, балки тавофнинг суннатларидан экани таъкидланган. Яъни тавофни бошламоқчи бўлган киши уни истилом қилиб бошлайди. Бошқа вақтда бу амал суннат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
РУҲИЙ КАМОЛОТ

РУҲИЙ КАМОЛОТ

ЛентаТемы 1 924Фото 1 609Видео 22Участники 455
  • Подарки
Левая колонка
Всё 1 924
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться