
Йиғилишлардан чарчаган давлат органларини, юрагидаги бир чимдим дард.
Олис тумандан бир раҳбар опа менга қўнғироқ қилди:
— Синглим, юзма-юз гаплашсак бўладими?..
Эртасига унинг олдига бордим. Кабинетида кутиб олди. Уйидан ўғли ош олиб келди.
(Турмуш ўртоғини туғилган кунини болалари нишонлаётган экан.)
— Опа, қорним тўқ, чой ичдим — дедим.
— Айланай, чой ичибсиз, ош емабсиз-ку, — деб кулди.
Кулдик… аммо бу кулги ортида дард бор эди.
— Мени ҳеч кимга айтманг, синглим…
Шу сўздан кейин у очилди.
Қаҳратон қишда соат 5 да йиғилиш. Кечаси эса 12–1 гача иш. Совуқда дир-дираб юрамиз.
Ҳар куни шу аҳвол қишми, ёзми фарқи йўқ,тонгги соат бешда михланамиз.
Кечаси яна ўша гап, ўша сўз. Яна йиғилиш….
Умримиз йиғилишда ўтиб кетмоқда…
Айрим ёш раҳбар аёлларни эрлари кечаси уйга киритмайди…
Ажрашгани қанча дейсиз.
Қуёш панели деб 70 миллион қарзга ботдик. Ободонлаштириш, жиҳоз, компьютер — ҳаммаси ўз ҳисобимиздан.
Гапирсак — милиция…
Чидамасак — ишдан кетиш…
— Синглим, бизни тинглайдиган раҳбар борми ўзи?.. Балким, юқоридагилар билмас?..
Қанчаси қон босими, қанчаси диабет…
Қанчаси оиласидан ажради…
Мен уни тинглаб ўтирдим. Айрим гапларини ёзишга ҳам юрагим дов бермади.
Биз мустақил юртда яшаяпмиз…
Лекин нега оддий инсон ўз дардини эркин айтаолмайди?..
Ҳар бир пост кузатилади.
Ҳар бир сўз ўйлаб ёзилади.
Шунинг учун ҳам кўпчилик жим.
Бир бурда нонни сувга ботириб:
“Ҳай баракалла”, деб яшаб кетаверамиз…
⸻
🙏 Аллоҳ юртимизни тинч қилсин.
Элимизни асрасин.
Цензурадан қўрқаман мени тўғри тушунинг!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев