
Бошида ташвиши бўлса ҳам, табассумни тарк этмаслик керак. Чунки ҳаракатларимиз сўзларимиздан кўра қаттиқроқ таъсир этади. Табассум оловида эримайдиган маъдан йўқ. Кулимсираш орқали қалбларни забт этиш мумкин. Бир табассумга асир бўлган ёш йигит қизнинг ҳеч бир камчилигига қарамай унга уйланиши мумкин. Мусулмон кулар юзли, мунофиқнинг эса қовоғи солинган бўлади. Табассум бедаводир, олганни хушнуд қилади, берганни қийнамайди. Баъзан бир табассумнинг хотираси умр бўйи унутилмайди. Ҳузурнинг калити табассумдир. Табассум этолмайдиган киши бечорадир. Кулимсирашни билиш дунё ва охират саодатига сабаб бўлади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев