
Лапорта: «Барселона» Ла Масияга таянади»
Клуб президенти трансферлардан кўра академияга устувор аҳамият берилишини айтди.
«Барселона» президенти Жоан Лапорта клуб стратегияси ҳақида фикр билдириб, асосий эътибор Ла Масия академиясига қаратилаётганини таъкидлади. Бу ҳақда Barca Universal хабар бермоқда.
«Ямал, Бернал ва Кубарси аввал Ла Масияда жамоанинг асосини ташкил этган, кейин эса асосий таркибга кўтарилган. Хави Эспарт ҳам шу авлод футболчиларидан. Улардан олдин Гави, Фермин, Балде, Эрик Гарcия бор эди. Ла Масия — бизнинг лойиҳамиз асоси. Биз академияга таянамиз ва трансфер бозорига фақат алоҳида ҳолатларда чиқамиз», — деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни «Барселона» Ла Лига доирасида Мадридда «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради.
2 комментария
4 класса
Кеча Миср билан ўйинда испаниялик мухлислар сакрамаган мусулмон деб ҳайқирганди.
“Қизил фурия”нинг мусулмон футболчиси Ламин дастлаб стадионни мухлислар билан хайрлашмай тарк этди. Кейин эса бу постни инстаграм саҳифасида ёзди:
- Мен мусулмонман, алҳамдулиллаҳ.
Кеча стадионда шундай ҳайқириқ эшитилди: Ким сакрамаса, у мусулмон. Биламан, бу рақиб жамоага қаратилган эди, лекин мусулмон сифатида бу барибир ҳурматсизлик ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.
Ҳамма мухлислар бундай эмаслигини тушунаман, лекин бу каби гапларни айтадиганларга шуни айтмоқчиман: диндан масхара қилиш учун фойдаланиш сизни жоҳил ва ирқчи кўрсатади.
Футболдан завқ олиш ва қўллаб-қувватлаш учун, одамларни кимлиги ёки нимага ишониши сабаб ҳақорат қилиш учун эмас.
Ва бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат. Жаҳон чемпионатида кўришамиз!
18 комментариев
37 классов
🇮🇹 Италиянинг олтин авлодидан фақат Каннаваро ЖЧ-2026га боради
«Скуадра адзурра» кетма-кет учинчи мундиалга ҳам чиқа олмади. Женнаро Гаттузо таъбири билан айтганда Фабио Каннаваро «Атир сепиб, гел суртиб мундиалга боради», у эса «хандақдан» омон чиқмади.
🇺🇿 ЖЧ-2026да италияликлар ҳам энди Ўзбекистонга мухлислик қилса, ажабмас.
🇮🇹 Италия ЖЧ-2006даги чемпионликдан кейин:
🏆 ЖЧ-2010: гуруҳда қолди
🏆 ЖЧ-2014: гуруҳда қолди
🏆 ЖЧ-2018: ➖
🏆 ЖЧ-2022: ➖
🏆 ЖЧ-2026: ➖
11 комментариев
16 классов
“Ўзбекистонлик олмос ва унинг юксалиши” — City Magazine Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола эълон қилди
Англиянинг “Манчестер Сити” клубига тегишли City Magazine нашри клубнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола эълон қилиб, унинг жамоа сафидаги ривожи ва ўзига хос жиҳатларига тўхталди.
Ҳусанов ушбу журналга берган интервьюсида 2025 йилнинг январь ойидаги дебютидан сўнг, қандай қилиб Европанинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бирига айлангани ҳақида сўзлаб берди. Ҳусанов, шунингдек, “шаҳарликлар” мухлисларининг унга бўлган меҳри ва жамоага яна бир бор Европа қироли бўлишда қандай ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
Таъкидланишича, Абдуқодирнинг “Сити” мухлислари орасида машҳурликка эришиш суръати унинг майдондаги тезлигидан кам эмас. “Шаҳарликлар” таркибида юқори даражадаги ҳимоячилар кўп бўлишига қарамай, ўзбекистонлик футболчининг қисқа вақт ичида жамоада муҳим фигурага айланиши эътиборга молик.
Замонавий футболда мухлисларни ҳаяжонга соладиган ҳимоячилар кам учрайди. Бироқ Ҳусанов ҳар ўйинда аниқ “подкат”лар, тўпни олиб қўйиш ва рақиб қарши ҳужумларини бартараф этиш орқали бир неча бор мухлисларни ўринларидан туришга мажбур қилмоқда. Унинг тезлиги айрим вазиятларда Кайл Уокер билан тенглашса, айрим ҳолатларда ундан устун экани қайд этилади.
22 ёшли ҳимоячи аллақачон етук футболчига хос кўплаб сифатларга эга. Шунга қарамай, у ҳали ҳам жамоадошлари — Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Натан Аке ва Жон Стоунс каби тажрибали футболчилардан ўрганишда давом этмоқда.
Премьер Лигадаги илк ўзбекистонлик
2025 йил январь ойида “Манчестер Сити”га қўшилган Ҳусанов Англия Премьер Лигасида тўп сурган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди. Орадан кўп ўтмай, у Англияда соврин ютган биринчи ўзбек футболчисига ҳам айланди.
Дастлабки учрашувларда тил муаммоси ва ҳаяжон сабабли “Челси”га қарши баҳсда қийинчиликларга дуч келган футболчи кейинги ўйинларда барқарорлик намойиш этди. Ҳусанов дебют учрашуви ҳақида шундай деган:
“Мен хотиржамликни сақладим. Ўйингача бир ойлик танаффусим бор эди ва жамоа билан атиги бир марта машғулот ўтказгандим. Пепдан жуда миннатдорман – у мен билан индивидуал ишлади ва ўйиннинг ҳар бир деталини тушунтириб берди. Биз босқичма-босқич ишлаяпмиз”.
Мураббийлар ва экспертлар эътирофи
Машҳур мутахассис Арсен Венгер Ҳусанов ҳақида шундай фикр билдирган:
“Мураббийлар у каби футболчиларни яхши кўришади – ортиқча манманликсиз ва драмасиз, соф ҳимоя”.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола эса футболчининг ривожланишини алоҳида таъкидлади:
“У инглиз тилида Уилям Шекспир каби гапирмаслиги мумкин, лекин борган сари яхшиланмоқда. У жуда ақлли футболчи”.
Гвардиола Ҳусановга ҳатто “Реал Мадрид”га қарши муҳим учрашувларда ҳам ишонч билдирди.
Журналист Ҳенрй Уинтер эса уни “ўзбек жангчимиз” дея таърифлаб, футболчининг характерига юқори баҳо берди.
“Ўзбекистонлик олмос”нинг кўрсаткичлари
The Athletic нашри Ҳусановни дунёнинг энг етарлича баҳоланмаган футболчилари рўйхатига киритган. Унинг асосий устунликлари сифатида тезлик, ўйинни ўқиш қобилияти ва тўп учун агрессив кураш олиб бориши қайд этилган.
Францияда у “танк” лақаби билан танилган бўлса, Ўзбекистонда “поезд” номи билан машҳур.
Собиқ жамоадоши Кевин Дансо унинг салоҳиятини юқори баҳолаб, “Агар Ҳусанов топ-лигадан чиққанида, унинг нархи 100 миллион евро бўларди”, деган эди.
Шунингдек, футболчи январь ва март ойларида “Etihad”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Келажак мақсадлари
Яқинда ота бўлган Абдуқодир Ҳусанов клуб билан катта муваффақиятларга эришишни мақсад қилган.
“Ушбу клубда ўйнаётганимдан фахрланаман. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Уларга кўпроқ совринлар совға қилишни истаймиз. Менинг орзум – жамоа билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш”, дейди Ҳусанов.
Шунингдек, Ҳусановнинг исми маъносига алоҳида урғу берилиб, унинг кўрсатаётган ўйини бунга тўлиқ мос келиши таъкидланган.
“Абдуқодир исми ўзбек тилида "қудратли", “ҳамма нарсага қодир" деган маъноларни англатади. Унинг бугунги ўйинлари эса бу ном бежиз танланмаганини яна бир бор тасдиқламоқда”, дейилади мақола якунида.
Маълумот учун, жорий мавсумда ўзбекистонлик футболчи барча турнирлар доирасида 29 та ўйин ўтказди. 2025 йил февраль, 2026 йил январь ва март ойи якунларига кўра, у “шаҳарликлар”нинг энг яхши футболчиси деб топилган.
2 комментария
18 классов
Буффон Италия миллий жамоасидаги лавозимини тарк этди
Афсонавий дарвозабон плей-оффдаги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиқди.
Италия миллий жамоаси делегацияси раҳбари Жанлуижи Буффон ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда собиқ дарвозабон ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
«Бу қарор ич-ичимдан чиққан ҳиссиёт эди. Юрагимдаги оғриқ ва алам билан боғлиқ. Бизнинг асосий мақсадимиз Италияни жаҳон чемпионатига қайтариш эди, аммо бунга эриша олмадик.
Энди эса менинг ўрнимга келадиган инсонларга эркин танлов имконини бериш тўғри деб ҳисоблайман», — деди Буффон.
У қисқа вақт ичида жамоа ичидаги муҳитни яхшилаш ва тизимли ривожланиш йўлга қўйиш устида ишлаганини ҳам таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия футбол федерацияси президенти Габриеле Гравина ҳам ўз лавозимини тарк этгани маълум қилинган эди.
Маълумот учун, Италия Босния ва Ҳерсеговинага қарши плей-офф финалида 1:1 ҳисобидан сўнг пеналтилар cериясида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, ЖЧ–2026 йўлланмасидан маҳрум бўлган.
1 комментарий
8 классов
Англия, Испания ёки Франция? Европанинг энг қиммат терма жамоаси номи эълон қилинди
Transfermarkt маълумотларига кўра, Англия терма жамоаси Европада энг қиммат таркибга эга.
Англия терма жамоасининг қиймати 1,62 млрд еврони ташкил этади, бу миллий жамоалар орасида энг юқори кўрсаткич.
Яна иккита жамоанинг қиймати 1 млрд евродан ошади: Франция 1,35 млрд евро ва Испания 1,31 млрд евро. Улар рейтингда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Дунёнинг энг қиммат бешта терма жамоаси қаторига Португалия (865 млн евро) ва Италия (839 млн евро) ҳам киради.
2 комментария
13 классов
Флик Рафинянинг жароҳати сабаб Бразилия миллий жамоаси мураббийлар штабидан норози
Клуб вакиллари ўртоқлик ўйини учун футболчи соғлиғини хавф остига қўйиш керак эмас эди деб ҳисобламоқда.
«Барселона» вингери Рафиня жароҳати сабаб жамоасига келгуси ўйинларда ёрдам бера олмайди. 29 ёшли футболчи Бразилия миллий жамоаси сафида Францияга қарши ўртоқлик ўйини (1:2)да жароҳат олган.
У Францияга қарши баҳсда танаффусда мажбурий равишда алмаштирилганди. Маълум бўлишича, жароҳат анча жиддий ва футболчи тизза орқа пайининг шикастланиши туфайли тахминан 5 ҳафтага сафдан чиққан.
Sport нашри маълумотига кўра, «Барселона»да юзага келган вазиятдан норозилик кайфияти ҳукм сурмоқда. Клуб вакиллари Бразилия миллий жамоаси мураббийлар штабини ўртоқлик ўйини учун Рафиня соғлиғини хавф остига қўйиш керак эмас эди деб ҳисобламоқда.
Бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик аввал ҳам футболчилар миллий жамоаларда жароҳат олишига нисбатан норозилик билдирганди, энди эса мураббийлар штабидаги норозилик янада кучайган.
7 комментариев
18 классов
Фильтр
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О бизнесе
Спортивная команда
Все что связано с футболом
- Ташкент
Фото из альбомов
Ссылки на группу
27 участников