Предыдущая публикация
Вокеалар

Вокеалар

5 июл 2017предложил 
Sony EXPERIA

САБР ИЛА МУКОФОТ

Хадича юриб эмас, учиб борар, елкаларида қанот пайдо бўлгандек эди гўё... Ахир, бу хушхабарни ўн йил кутди! Шифохона зиналаридан енгил-енгил тушиб бораркан, янгиликни ҳаммага етказишга ошиқар, барчага бирдек табассум қилар эди. Бу хабарни эшитгач, Хадичанинг ҳаяжони турмуш ўртоғига кўчди. Онасига, яқинларига қўнғироқ қилиб, суюнчилаётган Муроднинг ҳаракатларини аёл севинч кўзёшлари билан кузатарди.
– Сизларни хафа қилишни истамайман, лекин ҳақиқатни айтмасам ҳам бўлмайди. Боланинг миясида нуқсон бор, ногирон, ақли заиф бўлиб туғилади. Ҳомила уч ойлик бўлган, истасангиз, ҳозироқ аборт қиламиз. Ўйлаб кўрайлик десангиз, бир ҳафта муҳлат...
Шифокорнинг гаплари бир лаҳзада севинчларини саробга айлантирди. Бундан хабар топган қариндошлари, яқинларининг маслаҳати деярли бир хил эди: бир умр қийналгандан кўра, олдириб юбораверган яхши.Орадан бир ҳафта ўтди. Ниҳоят Мурод:
– Менимча, болани олдирганинг маъқул, – деди.
– Аллоҳ истаса, яна бераверади.
– Боламизни ўз қўлимиз билан ўлдирамизми? Йўқ, мен бу гўдакни Аллоҳдан неча йиллар ёлвориб сўрадим. Мана, берди...
– Менга соғлом бола керак,
– аёлининг гапини бўлди Мурод,
– ақли заиф бола эмас!
– Аллоҳнинг берганига рози эмасмисиз?
– дея қаршилик билдирди кўзларида ёш билан Хадича.
– Балки биз учун шу гўдакда яхшилик бордир...
Ўша кеча аёл тонггача йиғлаб чиқди, Аллоҳга ёлвориб, дуо қилди: “Парвардигорим, нажот ҳам, умид ҳам ёлғиз Ўзингдан”.“Агар болани олдирмасанг, ажралишга мажбурмиз”. Эрининг эрталаб айтган бу сўзларидан кейин Хадича ота уйига кетди. Онаси куёвининг ҳақлигини айтиб, қизини койиди. Фақат нуроний бувижониси унга тасалли берди: “Аллоҳ таоло ҳеч кимга тоқатидан ортиғини юкламайди. Демак, кўтаришга қодирсанки, бу синовни сенга берди. Сабр қил, қизим, сабр...”Хадича аввал шифокорга, кейин эрига қўнғироқ қилди: “Болани туғишга қарор қилдим. Қадаримга розиман!”Шундоқ ҳам виждонига эмас, одамларнинг гапига қулоқ солгани учун пушаймон бўлиб турган Мурод аёлига бир даста қизил гул юборди. Гулдастага мўъжазгина хатни илова қилди: “Мен ҳам қадаримга розиман!”...Эр-хотин уйга бирга қайтишди. Умид ва қўрқувлар ичида олти ой ҳам ўтиб, кутилган муддат етиб келди. Мурод учун тўрт соат тўрт йилдек чўзилди гўё. Ниҳоят туғруқ залидан эшитилган чақалоқ йиғиси йўлакни тутди. Мурод ҳаяжон ичра чўккалаб, қўлларини дуога очди:– Аллоҳим, севгисини ҳам, сабрини ҳам бирга бер!Ҳамширанинг овози узоқ-узоқлардан эшитилгандек бўлди:
– Суюнчи беринг, ўғилли бўлдингиз!Мурод мурғак вужудни қучоғига олиб, ҳидлаб ўпди.
– Хуш келибсан, болам! – деркан, кўнглида иссиқ меҳр туйди...
Эртасига чақалоқнинг таҳлил натижаларини кутиб ўтирган ота-она шифокорнинг гапларидан ҳайратда қолишди:
– Сизларга яхши хабар, болангиз соғлом, ҳеч бир аъзосида нуқсон йўқ!Хадичанинг дилидан тилига бир нидо кўчди: “Ўзингга шукур!” Шу асно Мурод кўзларида ёш билан аёлига қаради:
– Агар сендаги имон қуввати ва қатъият бўлмаганда эди, ҳозир ўз боламнинг қотили бўлардим. Аллоҳ мени кечирсин, сен ҳам кечир!

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
Вокеалар

Вокеалар

ЛентаТемы 296Фото 5Видео Участники 815
  • Подарки
Левая колонка
Всё 296
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться