
Ўтган куни излаб келибсан
Кетган эдинг бағримни эзиб
Ёшлик чоғим эсга олибсан
Бир пайтлар севган эдим деб
Ўтиб кетган ёшлик чоғларим
Мухаббатга берган эди зеб
Бугун эса бағрим тиғладинг
Бир пайтлар севган эдим деб
Эсга тушди оғриқли дамлар
Кўз олдимдан утди ялт этиб
Ўзга қўлин тутиб кетгандинг
Бир пайтлар севган эдим деб
Кетиб қолдинг парво хам қилмай
Менчи қолдим ич-этимни еб
Қалбим эса сен ила кетди
Бир пайтлар севган эдим деб
Ғам-аламлар қаддим эгсада
Кетолмадим дунёдан безиб
Ўзга қизга кўнгил боғладим
Бир пайтлар севган эдим деб
У гўзалга мехримни бердим
Кетолмадим ичимга ютиб
Мухаббатим сеники дедим
Бир пайтлар севган эдим деб
Хозир эса хаётим ўзга
Яшаяпман қаддимни кериб
Сени хатто эсламай қўйдим
Бир пайтлар севган эдим деб
Фарзандларим камолин дия
Қизимга деб йиғиб қўйдим сеп
Илтимосим энди излама
Бир пайтлар севган эдим деб
Алижон Йўллиевич
6-август 2019


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1