
Нокасга кунглимни боглаб чарчадим
Юракни пичок,сиз тиглаб чарчадим
Дунёнинг макридан йиглаб чарчадим
Дор остида ках ках отиб турибман.
Пешонамни уйган такдир чизиги
Бармогимга сигмас дунё узиги
Бир илинжим очай тавба эшигин
Дор остида гамлар ютиб турибман.
Кузлар очик, диллар гафлат уйкуда
Зурласамда юрак булмас осуда
Анча умрим утди бекор бехуда
Дор остида эс-сиз айтиб турибман.
Ог'у таналарди бир бор улдирар
Хаёт хар зарбида минг бор улдирар
Зарбидан холсизман жоним мултирар
Дор остида додлар тортиб турибман.
На чук на оловсиз куйиб ёндим мен
Эзар тухмат куйи шамдак сундим мен
Золимли ишимдан туйиб тондиммен
Дор остида калбни артиб турибман.
Манзилсиз йулларда колдим юролмай
Хаёт чолларида сулдим унолмай
хакка холим айтиб бошим буролмай
Дор остида нажот сураб турибман.
Ёмгир кутган чулдек бир нур кутаман
Азоб тола ёшимни ичка ютаман
Бахт тула кунларни хар кун кутаман
Дор остида сабр айтиб турибман.
Ранг-баранг кисматим ажиб бу дунё
Хар рангларим турар узгача танхо
Вафоли юракдан олганим жафо
Дор остида хайрат котиб турибман.
{Ахмад Достоний}


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев