
Она ҳайрон бўлиб сўради: - Нима бўлди, болаларим. Кичкинтойлар бир-бирига гал бермай,яна чуғурлаша кетишди: - Онажон, сиз ҳаммадан кўра мени яхши кўрасиз-а? - Йўқ, мени яхши кўрасиз-ку, шуни тушунтиринг мана бунга, - деди ука акасига. Аёл маҳзун жилмайди. Бир муддат жим туриб, фикрларини жамлади-да, кейин салмоқланиб, тушунтира бошлади: - Қулоқ солинглар, болажонлар! Дейлик, мана бу шам - мен, онангиз деб фараз қилайлик, - деди аёл чеккадаги шамни кўрсатиб,- унинг атрофга таратаётган шуъласи эса бу - онанинг муҳаббати бўлади. Шундан сўнг аёл шамни ёқдида, қўлига яна бир шам олиб, уни оловга тутди. - Мана бу менинг тунғичим, унга ўз оловимни бердим, яъни муҳаббатимни. Хўш, шу билан оловим камайиб қолди деб ўйлайсизларми? Асло! Олов ўз ҳолича қолаверади. Она, дейлик ўнта боласига муҳаббат берса ҳам, кўнглидаги севги олови ҳеч қачон тугамайди. Шундан сўнг болакайлар мамнун бўлиб, тағин ташқарига чиқиб кетишди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1